Жаҳон

Режеп Таййип Эрдоған ўғлини ворис сифатида тайёрламоқда — Bloomberg

Шунингдек, Туркия президентининг куёви Селчук Байрактар ҳам эҳтимолий ворис сифатида тилга олинган.

Режеп Таййип Эрдоған ўғлини ворис сифатида тайёрламоқда — Bloomberg

 

Bloomberg манбаларига кўра, амалдаги президент Режеп Таййип Эрдоғаннинг кенжа ўғли аллақачон ҳукумат кадрларини танлашда фаол иштирок этмоқда ва ворис сифатида тайёргарлик кўриши мумкин.

 

Туркия қонунчилигига мувофиқ, Эрдоған 2028 йилда президентлик лавозимидан кетиши керак. Бироқ, унинг оиласи ва АКП раҳбарияти ваколат муддати тугагандан кейин ҳокимиятни босқичма-босқич ўғлига ўтказишни мақсад қилган. Агар парламент муддатдан олдин сайловлар ўтказса ёки конституцияга ўзгартириш киритилса, Эрдоған қайта сайланиш учун номзодини қўйиши мумкин.

 

Bloomberg мақоласида таъкидланишича, ушбу ворислик ўтиши учун ички сиёсий ва халқаро муҳит қулай ҳисобланади, гарчи бу расмий кафолатланмаган бўлса ҳам. Эрдоған 2014 йилдан бери президент, илгари 2003–2014 йилларда бош вазир сифатида фаолият юритган. У 2023 йилги сайловларда иккинчи турда 52,18 фоиз овоз билан ғалаба қозонган.

 

Шунингдек, экспертлар илгари Туркия президентининг куёви Селчук Байрактарни ҳам эҳтимолий ворис сифатида тилга олишган. Байрактар дрон ишлаб чиқарувчи Байкар компаниясининг эгаси ва техник директори бўлиб, 2024 йилда Туркиянинг энг машҳур жамоат арбобларидан бири сифатида тан олинган.

 

Кейинги президентлик сайловлари Туркияда 2028 йилга белгиланган.

АҚШ Яқин Шарққа яна бир авиаташувчи кемасини юборди: Арабистон денгизида 3 та авиаташувчи жамланди

АҚШ Яқин Шарққа яна бир авиаташувчи кемасини юборди: Арабистон денгизида 3 та авиаташувчи жамланди

Минтақадаги ҳарбий-денгиз кучлари таркибига 13 та эсминец ва иккита крейсер ҳам киради.

Трампнинг Хитойга сафари: Ким Чен Ин билан учрашув ўтказилиши мумкин

Трампнинг Хитойга сафари: Ким Чен Ин билан учрашув ўтказилиши мумкин

Трамп 2017–2021 йиллардаги президентлик муддати давомида Ким Чен Ин билан бир неча бор учрашган.

Умра зиёрати ортидан муаммо: 100 дан ортиқ қирғизистонлик Тошкентда қолиб кетди

Умра зиёрати ортидан муаммо: 100 дан ортиқ қирғизистонлик Тошкентда қолиб кетди

Уларнинг манзилига етиб бориши учун ҳар биридан қўшимча 400 доллар талаб қилингани айтилмоқда.

Қозоғистонда илк тажриба: сунъий интеллект қонун лойиҳасини ишлаб чиқди

Қозоғистонда илк тажриба: сунъий интеллект қонун лойиҳасини ишлаб чиқди

Ҳужжат болаларнинг рақамли ва ахборот хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.

Коррупция можароси: Қозоғистон Президенти Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбарини алмаштирди

Коррупция можароси: Қозоғистон Президенти Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбарини алмаштирди

Бу қарор йирик давлат компаниялари раҳбарлари коррупцияга оид гумонлар билан ҳибсга олинганидан бир неча кун ўтиб қабул қилинди.

Россия меҳнат бозорида ўзбекистонликлар етакчи: тўққиз ойлик статистика эълон қилинди

Россия меҳнат бозорида ўзбекистонликлар етакчи: тўққиз ойлик статистика эълон қилинди

Тўққиз ойда 1,5 миллиондан ортиқ фуқаро ушбу мақсадда мамлакатга кирган.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.