Ўзбекистон

Фарғонада россиялик пенционерларни миллионлаб рублга алдаган 34 кишилик жиноий гуруҳ фош этилди

40 ёшли фуқаро раҳбарлик қилган гуруҳ Фарғона ва Тошкентда биноларни ижарага олиб, “Саll-марказ” ниқоби остида фаолият юритган ва кексайган фуқаролардан фирибгарлик йўли билан пул ундириш билан шуғулланган.

Фарғонада россиялик пенционерларни миллионлаб рублга алдаган 34 кишилик жиноий гуруҳ фош этилди

 

Давлат хавфсизлик хизмати Фарғона вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида халқаро миқёсда катта миқдорда пул маблағларини фирибгарлик йўли билан ўзлаштирган 34 кишилик ташкилотли жиноий гуруҳ фош қилинди. Бу ҳақда ДХХ Zamon.uz'гa хабар берди.

 

Фарғона шаҳрида яшовчи 40 ёшли фуқаро раҳбарлик қилган гуруҳ Фарғона ва Тошкент шаҳарлари ҳудудида биноларни ижарага олиб, «Саll-марказ» ниқоби остида фаолият юритган. Улар ахборот технологиялари воситасида Россия Федерациясида дори воситалари ва биологик фаол қўшимчалар савдоси билан шуғулланувчи ташкилотларнинг 70 мингдан ортиқ мижозлари тўғрисидаги маълумотларни қўлга киритган.

 

Шундан сўнг, гуруҳ аъзолари SIP телефония ва Zoiper иловалари орқали асосан кексайган фуқароларга қўнғироқ қилиб, ўзларини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва банк ходимлари сифатида таништириб, нотўғри тарзда компания томонидан сифатсиз маҳсулотлар сотилгани ва уларга компенсация тўланиши лозимлигини айтган. Жабрланувчиларни 5 мингдан 20 минг рубгача миқдорда солиқ тўлашга ишонтирган ва натижада улар турли банк пластик карталари орқали жами 9.599.561 рубллик маблағни ўтказиб берган.

 

Шунингдек, жиноий гуруҳнинг 3 нафар аъзоси срйптосурренсй савдоси билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи рухсатсиз фаолият олиб бориб, 470 минг АҚШ долларидан ортиқ маблағ айланмасини амалга оширган. Бу Президент қарори ва срйптосурренсй фаолиятини тартибга солувчи қонун талабларига зид ҳисобланади.

 

Жиноий ишлар бўйича Ёзйўвон туман суди томонидан гуруҳ аъзоларининг тегишлилиги бўйича Жиноят кодексининг 168, 243, 278-7 ва 278-8 моддаларига мувофиқ ҳукм чиқарилиб, уларнинг 21 нафари 3 йил 6 ойдан 9 йил 6 ойгача озодликдан маҳрум қилинди. Қолган 13 нафар шахс 4 йил 3 ойдан 4 йил 6 ойга қадар озодликни чеклаш жазосига тортилди. Уларга жарималар ҳам қўлланилди.

 

Жабрланувчиларга етказилган моддий зарар ундирилиб берилади.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"