Жаҳон

Қирғизистонда муддатидан олдин президентлик сайловлари петициясини имзолаган 5 киши ҳибсга олинди

Уларга нисбатан “оммавий тартибсизликлар” моддаси билан жиноий иш қўзғатилган.

Қирғизистонда муддатидан олдин президентлик сайловлари петициясини имзолаган 5 киши ҳибсга олинди

 

Қирғизистонда муддатидан олдин президентлик сайловларини ўтказишга чақирувчи петицияга имзо чеккан фуқаролар юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

 

Маълумотларга кўра, петицияни имзолаган 75 нафар фуқаро тергов доирасида сўроқ қилиш учун олиб келинган. Улардан уч нафари вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган. Кейинчалик яна икки фуқаро ҳам ҳибсга олингани билдирилган.

 

ОАВ хабарларига кўра, жумладан АКИпресс маълумотида ҳибсга олинганлар орасида "Халқ парламенти" координатори ва Бош вазир аппаратининг собиқ раҳбари Бекболот Талгарбеков, Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Эмилбек Узоқбаев ва Президентнинг Жогорку Кенешдаги (парламент) собиқ ваколатли вакили Курманбек Дйиканбаев борлиги айтилган.

 

Шунингдек, кейинги тезкор тадбирлар давомида Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Курсан Асанов ҳамда Ўш вилоятининг собиқ губернатори Аали Карашев ҳам қўлга олингани қайд этилган.

 

Расмий маълумотларга кўра, гумонланувчилар Қирғизистон Жиноят кодексининг 278-моддаси — оммавий тартибсизликлар билан боғлиқ жиноят аломатлари асосида тергов қилинмоқда.

 

Мазкур петиция мамлакат раҳбарияти, жумладан Президент Садир Жапаров ҳамда Жогорку Кенеш раиси Нурланбек Тургунбек уулу номига йўллангани айтилган.

 

Петиция муаллифлари 2021 йилда қабул қилинган янги Конституция амалдаги президент ваколат муддати бўйича ҳуқуқий ноаниқликлар келтириб чиқарганини таъкидлаб, муддатидан олдин сайловлар ўтказиш сиёсий келишмовчиликларнинг олдини олиши мумкинлигини билдирган.

 

Шу билан бирга, мурожаатда ҳукуматнинг айрим ютуқлари билан бир қаторда давлат қарзининг ошиши, инфляция ва миграция даражасининг ортиши каби муаммолар ҳам қайд этилган.

АҚШ Яқин Шарққа яна бир авиаташувчи кемасини юборди: Арабистон денгизида 3 та авиаташувчи жамланди

АҚШ Яқин Шарққа яна бир авиаташувчи кемасини юборди: Арабистон денгизида 3 та авиаташувчи жамланди

Минтақадаги ҳарбий-денгиз кучлари таркибига 13 та эсминец ва иккита крейсер ҳам киради.

Трампнинг Хитойга сафари: Ким Чен Ин билан учрашув ўтказилиши мумкин

Трампнинг Хитойга сафари: Ким Чен Ин билан учрашув ўтказилиши мумкин

Трамп 2017–2021 йиллардаги президентлик муддати давомида Ким Чен Ин билан бир неча бор учрашган.

Умра зиёрати ортидан муаммо: 100 дан ортиқ қирғизистонлик Тошкентда қолиб кетди

Умра зиёрати ортидан муаммо: 100 дан ортиқ қирғизистонлик Тошкентда қолиб кетди

Уларнинг манзилига етиб бориши учун ҳар биридан қўшимча 400 доллар талаб қилингани айтилмоқда.

Қозоғистонда илк тажриба: сунъий интеллект қонун лойиҳасини ишлаб чиқди

Қозоғистонда илк тажриба: сунъий интеллект қонун лойиҳасини ишлаб чиқди

Ҳужжат болаларнинг рақамли ва ахборот хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.

Коррупция можароси: Қозоғистон Президенти Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбарини алмаштирди

Коррупция можароси: Қозоғистон Президенти Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбарини алмаштирди

Бу қарор йирик давлат компаниялари раҳбарлари коррупцияга оид гумонлар билан ҳибсга олинганидан бир неча кун ўтиб қабул қилинди.

Россия меҳнат бозорида ўзбекистонликлар етакчи: тўққиз ойлик статистика эълон қилинди

Россия меҳнат бозорида ўзбекистонликлар етакчи: тўққиз ойлик статистика эълон қилинди

Тўққиз ойда 1,5 миллиондан ортиқ фуқаро ушбу мақсадда мамлакатга кирган.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.