Жаҳон

Трамп Тинчлик Кенгашининг биринчи йиғилишида Ғазо учун миллиардлаб долларлик режани тақдим этади

Йиғилишда камида 20 давлат иштирок этиши кутилмоқда, режада ҳудудни тиклаш ва хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чоралар муҳокама қилинади.

Трамп Тинчлик Кенгашининг биринчи йиғилишида Ғазо учун миллиардлаб долларлик режани тақдим этади

 

АҚШ президенти Доналд Трамп келаси ҳафта Тинчлик Кенгашининг биринчи расмий йиғилишида Ғазо секторини қайта тиклаш бўйича кўп миллиард долларлик режани эълон қилади. Бу ҳақда Assosiated Press ахборот манбаларига таяниб хабар берди.

 

Трамп маъмурияти 19 февраль куни бўлиб ўтадиган йиғилишда камида 20 та давлат иштирок этишини кутмоқда. Режа доирасида урушдан вайрон бўлган Ғазо секторини тиклаш учун миллиардлаб доллар ажратилиши, шунингдек, ҳудуд хавфсизлигини таъминлайдиган халқаро барқарорлик кучлари учун минглаб аскарлар сафарбар этилиши кутилмоқда.

 

Шу билан бирга, Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняхунинг идораси унинг келаси ҳафта Қўшма Штатларга бормаслигини маълум қилган.

 

Тинчлик Кенгашининг ташкил этилиши Трампнинг Ғазо секторидаги можарони тугатиш бўйича таклиф қилинган режасининг муҳим қисми бўлиб, унинг ташкил этилиши 2026 йил январь ойида эълон қилинган. Дунё бўйлаб 60 га яқин етакчи Кенгашга таклиф қилинди, уларнинг баъзилари асосчи аъзолар сифатида қатнашади. Трамп Тинчлик Кенгашининг биринчи раиси сифатида фаолият бошлайди. 22 январь куни Давосда Кенгашни ташкил этиш маросими ўтказилган.

custom img

Каъбани портлатишга уриниш бўлганми? Саудия расмийлари жавоб берди

Ижтимоий тармоқларда Маккада худкуш террорчи қўлга олингани ҳақида видеолар тарқалди.

custom img

9 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди: Покистон Афғонистонга ҳаво зарбалари берди

Покистон “террорчилар лагерлари ва бошпаналари”га зарба берилганини таъкидлади.

custom img

20 баравар қимматлашди: Японияда доимий яшаш рухсатномаси нархи кескин оширилди

Янги мезонларда даромад, пенсия, молиявий активлар ва япон тилини билиш даражаси ҳам ҳисобга олинади.

custom img

Ўқувчилар норозилиги: 2000 киши ҳибсга олинди

Францияда лицей ўқувчиларининг таълим шароитлари юзасидан бошланган норозиликлари кучайди.

custom img

“Музокараларни бошлашга тайёрмиз”: Путин Украина бўйича баёнот берди

Россия президентининг қайд этишича, келишув Россия ва унинг халқи учун мақбул шартларда бўлиши керак.

custom img

Қирғизистон космосга чиқди: мамлакатнинг илк миллий сунъий йўлдоши учирилди

Қирғизистон ва БАА ҳамкорлигида яратилган сунъий йўлдош илк бор орбитага чиқарилди.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"