Жаҳон

Зеленский Лукашенкога қарши санкциялар жорий қилди

Чекловлар Беларус раҳбарининг Украинага киришини тақиқлаш, активларини музлатиш, савдо ва транзит операцияларини чеклаш, шунингдек, молиявий операцияларни амалга оширишни тақиқлашни ўз ичига олади.

Зеленский Лукашенкога қарши санкциялар жорий қилди

 

Владимир Зеленский Беларус раҳбари Александр Лукашенкога нисбатан санкциялар жорий этилганини маълум қилди. Мазкур қарор Украина миллий хавфсизлиги ҳамда суверенитетини ҳимоя қилишга қаратилгани таъкидланди. Бу ҳақда ўзининг Телеграм каналида маълум қилган.

 

“Александр Лукашенко анчадан бери Беларус суверенитетини шахсий ҳокимият эвазига сотмоқда ва русларга санкцияларни четлаб ўтишда ёрдам бермоқда”, деб ёзган Зеленский.

 

Расмий маълумотларга кўра, санкциялар пакети Беларус раҳбари ва у билан боғлиқ субъектларга нисбатан бир қатор чеклов чораларини ўз ичига олади. Жумладан, Украинага киришни тақиқлаш, активларни музлатиш, савдо ва транзит операцияларини чеклаш, шунингдек, молиявий операцияларни амалга оширишни тақиқлаш назарда тутилган. Айрим санкциялар муддатсиз амал қилиши мумкин.

 

Украина расмийлари ушбу чораларни Беларуснинг Россия билан ҳарбий-сиёсий ҳамкорлиги, шунингдек, Россияга халқаро санкцияларни четлаб ўтишда ёрдам бераётгани ҳақидаги айбловлар билан изоҳлади.

 

2025 йил сентябрь ойида Беларус президенти Минск Украина можаросини ҳал қилишда Россияни қўллаб-қувватлашини ва бундан кейин ҳам қўллаб-қувватлашини айтган. Лукашенко "ким ҳақ, ким ноҳақ эканлигини вақт кўрсатади", деб таъкидлаган.

 

Зеленский баёнотида Беларус ҳудудида Россия ҳарбий инфратузилмаси жойлаштирилгани, жумладан, зарба берувчи дронлар ва ракета тизимлари фаолияти кучайгани алоҳида қайд этилган. Украина томони бундай ҳаракатлар минтақавий хавфсизликка таҳдид туғдиришини таъкидламоқда.

 

Шунингдек, Украина раҳбари Беларус корхоналари томонидан Россия ҳарбий саноат мажмуасига техника, махсус ускуналар етказиб берилаётгани ҳақидаги маълумотларни ҳам келтирган. Унинг таъкидлашича, бу Украинага қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб борилишига билвосита ёрдам сифатида баҳоланмоқда.

Қозоғистонга 5 йилдан эски автомобилларни олиб кириш тақиқланади: янги талаблар қачондан кучга киради?

Қозоғистонга 5 йилдан эски автомобилларни олиб кириш тақиқланади: янги талаблар қачондан кучга киради?

Мамлакатга автомобиль олиб киришда унинг ишлаб чиқарилган санаси ва экологик тоифаси ҳисобга олинади.

“Ҳаммаси Америка томонига боғлиқ”: Эрон икки кун ичида сулҳга келишишга тайёр

“Ҳаммаси Америка томонига боғлиқ”: Эрон икки кун ичида сулҳга келишишга тайёр

Ароқчининг айтишича, натижа Америка томонининг жавобларига боғлиқ.

Нетаньяху Трампни АҚШ сайловларидан кейин Эронга зарба беришга ундамоқда — Axios

Нетаньяху Трампни АҚШ сайловларидан кейин Эронга зарба беришга ундамоқда — Axios

Трамп ҳозирча музокараларга имконият беришга мойил эканини билдирган.

Қозоғистонга визасиз кириш ҳам янги тартибга ўтади: QazETA тизими жорий этилмоқда

Қозоғистонга визасиз кириш ҳам янги тартибга ўтади: QazETA тизими жорий этилмоқда

Мамлакатга боришни режалаштирган чет элликлар 2027 йил 1 июлдан электрон кириш рухсатномасини олиши керак бўлади.

Ғазода Исроил ҳужумлари: саккиз нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Ғазода Исроил ҳужумлари: саккиз нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида тўрт ёшли бола ҳам бор. Ҳужумлар Ғазонинг жанубидаги Хон Юнис ва шимолидаги Ғазо шаҳрида содир этилган.

Россияда нефтни қайта ишлаш заводи дронлар ҳужумига учради: корхона жиддий зарар кўрди

Россияда нефтни қайта ишлаш заводи дронлар ҳужумига учради: корхона жиддий зарар кўрди

Украина Теlegram каналлари ҳужум нишони «Лукойл-Нижегороднефтеоргсинтез» нефтни қайта ишлаш заводи бўлганини ва у ерда ёнғин чиққанини хабар қилмоқда.

Трамп қароргоҳига зенит-ракета мажмуалари жойлаштирилди: хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Трамп қароргоҳига зенит-ракета мажмуалари жойлаштирилди: хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Бу хавфсизликка таҳдидлар кучайгани ҳақидаги огоҳлантиришлар фонида амалга оширилган.

Бангладешда данг эпидемияси кучаймоқда: 418 киши вафот этди

Бангладешда данг эпидемияси кучаймоқда: 418 киши вафот этди

Мутахассислар эпидемия ноябрь ойида ҳам давом этиши, вазият декабргача ҳам яхшиланмаслигини прогноз қилмоқда.