Жаҳон

Хитойда пиротехника дўконидаги портлаш оқибатида 12 киши ҳалок бўлди

Сўнгги ҳафталарда Хитойда саноат ва пиротехника билан боғлиқ бир неча портлаш ҳолатлари қайд этилмоқда.

Хитойда пиротехника дўконидаги портлаш оқибатида 12 киши ҳалок бўлди

 

 

Хитойнинг Хубей провинциясининг Сянгянг шаҳрида жойлашган пиротехника маҳсулотлари дўконида юз берган портлаш оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ТРТ маълум қилди.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса Ой тақвими бўйича Янги йил байрамининг иккинчи куни, тахминан маҳаллий вақт билан соат 14:00 атрофида содир бўлган. Ёнғин ва портлаш натижасида қарийб 50 квадрат метр майдон зарар кўрган.

 

Маҳаллий ҳокимият вакиллари портлаш сабабларини аниқлаш юзасидан тергов ишларини бошлаган. Расмийларга кўра, байрам кунлари мушакбозлик ва петардалардан кенг фойдаланилиши хавфсизлик хатарларини оширади.

 

Таъкидланишича, ушбу фожеа сўнгги кунларда мамлакатда содир бўлаётган саноат ва пиротехника билан боғлиқ навбатдаги йирик ҳодисалардан бири ҳисобланади. Аввалроқ Сзянсу провинциясида пиротехника дўконида юз берган портлаш оқибатида 8 киши ҳалок бўлган, бир неча киши жароҳат олган эди.

 

Шу муносабат билан Хитой Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бутун мамлакат бўйлаб пиротехника ишлаб чиқариш ва савдо объектларида хавфсизлик назоратини кучайтиришга чақирди. Фуқароларга эса портловчи буюмлар билан ишлашда хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя этиш, айниқса дўконлар яқинида синов ўтказиш ёки чекиш каби хавфли ҳаракатлардан тийилиш тавсия этилди.

Франциядаги норозиликлар Бельгиягa ҳам тарқалди: 200 дан ортиқ киши ҳибсга олинди

Франциядаги норозиликлар Бельгиягa ҳам тарқалди: 200 дан ортиқ киши ҳибсга олинди

Намойишчилар таълим соҳасидаги ислоҳотлар ва ўқиш тўловларининг оширилишига қарши чиқмоқда.

Краматорскда автобусларга зарба берилди: 33 киши ҳалок бўлди

Краматорскда автобусларга зарба берилди: 33 киши ҳалок бўлди

Ҳужумдан сўнг Краматорск ва Словянск шаҳарларида жамоат транспорти ҳаракати тўхтатилди.

“Бир сафарда бир нечта мамлакат”: Жапаров ягона сайёҳлик визасини таклиф қилди

“Бир сафарда бир нечта мамлакат”: Жапаров ягона сайёҳлик визасини таклиф қилди

Қирғизистон президенти Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон учун ягона сайёҳлик визасини жорий этишни илгари сурди.

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

ЖССТ вакили дунё бўйлаб ўлат ҳолатлари бўйича статистикани маълум қилди.

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

АҚШ президенти орада яна бир қуролли можарога чек қўйишни кутаётганини айтди.

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Дастлаб тўлов фақат ҳаво орқали мамлакатни тарк этаётган йўловчиларга нисбатан қўлланади.

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Йиғим фақат мамлакатдан ҳаво транспортида чиқишда ундирилади, қуруқлик ва денгиз орқали чиқишда эса олинмайди.

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Унинг сайланиши муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилиши эҳтимолини бартараф этиб, мамлакатдаги сиёсий тангликни юмшатди.