Жаҳон

Қирғизистон расмийларига хорижий ҳисоб рақами очиш тақиқланди

Садир Жапаров имзолаган қонунга кўра, мансабдорлар ўз даромадлари, харажатлари ва хорижий активларини декларация қилиши мажбурий этилди.

Қирғизистон расмийларига хорижий ҳисоб рақами очиш тақиқланди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров томонидан имзоланган янги Коррупцияга қарши кураш тўғрисидаги қонун давлат амалдорларига бир қатор чекловлар жорий этади. Бу ҳақда 24.kg нашри хабар берди.

 

Унга кўра, расмий шахсларга хорижий банкларда ҳисоб очиш, қариндошларининг бизнесига ёрдам бериш, филиал компаниялар билан битимларда иштирок этиш, шахсий манфаатлар учун расмий ресурслардан фойдаланиш, совғалар ва мукофотлар олиш тақиқланган. Расмий эсдалик совғалари бундан мустасно.

 

Давлат идораларига коррупция ҳақида маълумот олиш учун хавфсиз каналлар яратиши ва бундай ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган шахсларни ҳимоя қилиши мажбурий этиб белгиланган.

 

Ҳужжатда коррупцияга қарши сиёсат тизимли тарзда тартибга солиниб, жиноятларни олдини олишдан тортиб, уларни аниқлаш, жавобгарликка тортиш ва оқибатларини бартараф этиш механизмлари мустаҳкамланган. Молиявий назорат талабларига кўра, мансабдор шахслар ўз даромадлари, харажатлари ва мол-мулкини, жумладан хорижий активларни декларация қилиши шарт, солиқ органлари эса уларнинг мувофиқлигини таҳлил қилади.

 

Шунингдек, коррупция хавфларини таҳлил қилиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни баҳолаш, жиноятларни ягона реестрда қайд этиш ва жиноий йўл билан қўлга киритилган активларни қайтариш бўйича халқаро ҳамкорлик механизмлари жорий этилган. Қонун кучга кириши билан Қирғизистон ҳукуматига олти ой ичида ўз қоидаларини янги қонунга мувофиқлаштириш вазифаси юклатилган.

Туркияда автобус ва эвакуатор тўқнашди: 11 киши ҳалок бўлди

Туркияда автобус ва эвакуатор тўқнашди: 11 киши ҳалок бўлди

Жароҳатланганлар шифохоналарга етказилган, ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари бошланган.

Бир ҳафта ичида уч марта ҳужум: «Яндекс» маълумотлар маркази фаолияти тўхтатилди

Бир ҳафта ичида уч марта ҳужум: «Яндекс» маълумотлар маркази фаолияти тўхтатилди

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган, бироқ компаниянинг бир нечта рақамли хизматлари фойдаланувчилар учун вақтинча ишламай қолган.

Зеленский ва Трамп ўртасида зиддият: Украина президенти Ғарб етакчиларига қўнғироқ қилди

Зеленский ва Трамп ўртасида зиддият: Украина президенти Ғарб етакчиларига қўнғироқ қилди

Телефон суҳбатлари Вашингтон ва Киев ўртасидаги муносабатлар кескинлашган бир пайтда ўтказилди.

Украинага янги президент керак — Трамп

Украинага янги президент керак — Трамп

У Зеленскийни урушни тугатишга интилмаётганликда айблади.

Россиянинг Украинага ҳужуми оқибатида 17 киши ҳалок бўлди: болалар ҳам бор

Россиянинг Украинага ҳужуми оқибатида 17 киши ҳалок бўлди: болалар ҳам бор

Зеленский Россиянинг ҳужумини АҚШнинг санкцияларни юмшатиш қарори билан боғлади.

Исаиас довули АҚШга етиб келди: айрим штатларда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Исаиас довули АҚШга етиб келди: айрим штатларда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Қирғоқбўйи ҳудудларидан аҳоли кўчирилмоқда, денгиздаги нефть ва газ қазиб олиш фаолияти қисқартирилди.

“Бунга эришамиз ва бу тезда амалга ошади”: Трамп Украина ва Эрон ҳақида

“Бунга эришамиз ва бу тезда амалга ошади”: Трамп Украина ва Эрон ҳақида

АҚШ президенти Россия-Украина можаросини ҳал қилиш жараёни тезлашганини маълум қилди.

“Ҳаммасини беришади ёки йўқ бўлиб кетишади” — Трамп

“Ҳаммасини беришади ёки йўқ бўлиб кетишади” — Трамп

АҚШ президенти Эрон Америка талабларини қабул қилмаса, мамлакат йўқ қилиниши мумкинлигини айтди.