Ўзбекистон

Наманганда болаларни олиб кетаётган машина ЙТҲга учраши оқибатида бир бола ҳалок бўлди

Ҳодиса кундузги парвариш маркази тарбияланувчиларини марказга олиб кетаётган транспорт воситасида 6 нафар бола бўлган вақтда юз берган.

Наманганда болаларни олиб кетаётган машина ЙТҲга учраши оқибатида бир бола ҳалок бўлди

 

 

Жорий йилнинг 18 февраль куни соат тахминан 08:30 ларда Норин туманида жойлашган “Умид чироғи” кундузги парвариш хизмати тарбияланувчиларини марказга олиб кетиш жараёнида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса вақтида транспорт воситасида 6 нафар тарбияланувчи бўлган. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тарбияланувчилардан бири — 2015 йилда туғилган Sh.X. оғир тан жароҳатлари сабаб вафот этган.

 

Қолган 5 нафар болага Норин туман тиббиёт бирлашмасида зарур биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирги вақтда уларнинг умумий аҳволи шифокорлар томонидан қониқарли деб баҳоланмоқда.

 

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан белгиланган тартибда текширув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Президенти МДҲ мамлакатлари миллий таомлари фестивалида бўлди

Ўзбекистон Президенти МДҲ мамлакатлари миллий таомлари фестивалида бўлди

Тадбирда МДҲ мамлакатлари миллий ошхонасининг пазандачилик анъаналари намойиш этилди.

Тошкентда аёл туғруқдан сўнг комага тушган: прокуратура суриштирув ўтказмоқда

Тошкентда аёл туғруқдан сўнг комага тушган: прокуратура суриштирув ўтказмоқда

Аёл ярим йилдан буён оғир аҳволда экани айтилмоқда. Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилганини маълум қилди.

Мисрга бораётган ўзбекистонликлар учун янги талаблар: 1 ноябрдан тартиб ўзгаради

Мисрга бораётган ўзбекистонликлар учун янги талаблар: 1 ноябрдан тартиб ўзгаради

40 ёшгача бўлганлар оиласи ва 5 минг доллар нақд пул билан, 40 ёшдан ошганлар эса камида 3 минг доллар маблағ билан сафар қилиши шарт.

Кучли таъсир қилувчи дорилар: икки ҳолат фош этилди

Кучли таъсир қилувчи дорилар: икки ҳолат фош этилди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Реал Санжик” иши: жазо ўзгаришсиз қолдирилди

“Реал Санжик” иши: жазо ўзгаришсиз қолдирилди

Судда апелляция шикоятлари қисман қаноатлантирилди.

Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқилган фуқаролар: халқаро қидирувдаги шахс ушланди

Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқилган фуқаролар: халқаро қидирувдаги шахс ушланди

У Туркияда қўлга олиниб, Ўзбекистонга олиб келинган.

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Пул эгаси машина олиш учун келган Қозоғистон фуқароси эканлиги аниқланган.

“Умра”га юбориш эвазига 1 100 доллар: Фарғонада турфирма ходими ушланди

“Умра”га юбориш эвазига 1 100 доллар: Фарғонада турфирма ходими ушланди

У тегишли лицензиясиз 4 нафар фуқарони зиёратга юбориш учун 4 400 доллар талаб қилган.