Ўзбекистон

Сурхондарёда ҳоким ўринбосари, Наманганда ҳоким ёрдамчиси пора билан ушланди

Жарқўрғонда ҳоким ўринбосари 90 млн сўм, Чустда эса ҳоким ёрдамчиси 23 минг доллар талаб қилгани аниқланиб, жиноят ишлари қўзғатилди.

Сурхондарёда ҳоким ўринбосари, Наманганда ҳоким ёрдамчиси пора билан ушланди

 

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Сурхондарё ва Наманган вилоятларида мансабдор шахсларнинг коррупцион ҳолатларга алоқадор ноқонуний ҳаракатлари аниқланиб, уларга нисбатан қонуний чоралар кўрилди. Бу ҳақда ДХХ Zamon.uz' га хабар берди.

 

Аниқланишича, Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани ҳокими ўринбосари ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда ҳокимлик захирасидаги 9 гектар ер майдонини Шеробод туманида яшовчи фуқарога полиз экинлари етиштириш учун 4 ой муддатга ижарага бериш эвазига 90 миллион сўм талаб қилган. У жорий йил январь ойида ушбу маблағнинг 30 миллион сўмини олган.

 

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мансабдор шахс қолган 60 миллион сўмни Термиз шаҳридаги умумий овқатланиш шахобчаларидан бирида олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 

Шунингдек, Наманган вилояти Чуст туманида ҳам мансабдор шахснинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди. Туман ҳокимининг маҳалла фуқаролар йиғинларидан биридаги ёрдамчиси 2022 йилда «Садақа» кичик саноат зонаси ҳудудидан қариндошига ажратилган 43 сотих ер майдонининг 20 сотих қисмини ҳокимиятдаги танишлари орқали бошқа фуқаро номига расмийлаштириб бериш эвазига 23 минг АҚШ доллари талаб қилган.

 

У олдиндан 10 минг АҚШ долларини олаётган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан қўлга олинган.

 

Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ар-Риёддаги халқаро аэропортга ҳужум: икки нафар ўзбекистонлик жароҳатланди

Ар-Риёддаги халқаро аэропортга ҳужум: икки нафар ўзбекистонлик жароҳатланди

Ҳодиса вақтида аэропортда яна 20 нафарга яқин ўзбекистонлик бўлган.

«Бундай ҳаракатлар зудлик билан тўхтатилиши шарт»: Ўзбекистон Ар-Риёд аэропортига қилинган ҳужумни қатъий қоралади

«Бундай ҳаракатлар зудлик билан тўхтатилиши шарт»: Ўзбекистон Ар-Риёд аэропортига қилинган ҳужумни қатъий қоралади

Ташқи ишлар вазирлиги томонларни кескинликни кучайтирмасликка чақирди.

Тошкентда хавфли дарахтлар хатловдан ўтказилади: хавф солаётганлари рухсатнома билан кесилади

Тошкентда хавфли дарахтлар хатловдан ўтказилади: хавф солаётганлари рухсатнома билан кесилади

Пойтахтда дарахтларнинг сони, тури, ёши, ҳолати ва жойлашуви ҳисобга олиниб, давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар реестри шакллантирилади.

Андижонда оғир ЙТҲ: уч киши ҳалок бўлди

Андижонда оғир ЙТҲ: уч киши ҳалок бўлди

Юк машинасининг тормоз тизимида носозлик юзага келиб, еттита автомобиль билан тўқнашган.

Пискент ҳокими фермерларга босим ўтказгани айтилмоқда: прокуратурага мурожаат қилинди

Пискент ҳокими фермерларга босим ўтказгани айтилмоқда: прокуратурага мурожаат қилинди

Фермерлар кенгаши ҳоким фермерларга босим ўтказгани ҳақидаги хабарлар ортидан мурожаат йўллаган.

Сохта қатнов, қиммат чипта ва алданган йўловчилар: Транспорт вазирлиги огоҳлантирди

Сохта қатнов, қиммат чипта ва алданган йўловчилар: Транспорт вазирлиги огоҳлантирди

Фирибгарлар кассаларда чипта қолмаганини айтиб, йўловчиларга уларни бир неча баробар қиммат нархда таклиф қилмоқда.

8,8 млн сўмгача жарима: носоз самолётларни учирганларга жазо белгиланмоқда

8,8 млн сўмгача жарима: носоз самолётларни учирганларга жазо белгиланмоқда

Шунингдек, Фуқаролик авиацияси агентлиги кўрсатмаларини бажармаганлик учун жавобгарлик белгилаш таклиф этилган.

Амударё қуриб боряптими? Вазирлик вазиятга изоҳ берди

Амударё қуриб боряптими? Вазирлик вазиятга изоҳ берди

Амударёнинг қуриб бораётгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар пайдо бўлди.