Жаҳон

2025 йилда Қирғизистонда юқумли касалликлар 36,3 фоизга ошди

Сифилис, ичак инфекциялари ва грипп ҳолатлари энг кўп қайд этилган.

2025 йилда Қирғизистонда юқумли касалликлар 36,3 фоизга ошди

 

2025 йилда Қирғизистонда сифилис, бруцеллёз ва грипп билан касалланиш даражаси ошгани қайд этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари ва бош давлат санитария шифокори Рйспек Сидигалиев маълум қилди дейди 24.kg нашри.

 

Унинг сўзларига кўра, 2025 йил охирига келиб, республикада жами 491 516 та юқумли касаллик ҳолати қайд этилган, бу 2024 йилги 360 536 ҳолатга нисбатан 36,3 фоиз кўпдир. Юқумли касалликларнинг 81,9 фоизини ўткир респиратор вирусли инфекциялар (АРВИ) ва грипп ташкил этади.

 

Касалланиш даражасида пасайиш кузатилган касалликлар:

  • салмонеллёз 1,6 баравар камайган,
  • ўткир энтерал вирусли гепатит 2,5 баравар камайган,
  • ўткир гемоконтакт вирусли гепатит 29,6 фоиз камайган,
  • сил касаллиги 2,9 фоиз камайган,
  • менингит 18,2 фоиз камайган,
  • қизамиқ 1,6 баравар камайган,
  • тепки касаллиги 33 фоиз камайган.

 

Шунингдек, ўткир ичак инфекциялари билан касалланиш 15,2 фоизга, бруцеллёз 1,3 фоизга, АРВИ ва грипп билан касалланиш эса 1,5 бараварга ошган. ОИВ билан касалланганларнинг умумий сони 8,2 фоизга, сифилис эса 2,1 фоизга ошгани қайд этилган.

 

Сидигалиев қўшимча қилганидек, 2025 йилда куйдирги касаллигининг 6 ҳолати, безгакнинг 5 ҳолати, гепатит Э нинг 3 ҳолати ва қоқшолнинг 1 ҳолати қайд этилган.

Европа Иттифоқининг Украинага 45 млрд евролик кредити: тўрт давлат умумий молиялаштиришга қарши

Европа Иттифоқининг Украинага 45 млрд евролик кредити: тўрт давлат умумий молиялаштиришга қарши

Германия эса умумий бюджет бўйича келишув учун барча давлатларнинг ҳиссаси шарт бўлишини талаб қилмоқда.

Ёнилғи ташувчи цистерна ағдарилиши оқибатида 31 киши ҳалок бўлди

Ёнилғи ташувчи цистерна ағдарилиши оқибатида 31 киши ҳалок бўлди

Ҳодиса оқибатида 21 киши жароҳатланди, 27 та автомобиль ва мотоциклга зарар етди.

Ибиза яқинида 7 минг тонна дизель ёқилғиси ортилган кема чўкди: бир киши ҳалок бўлди

Ибиза яқинида 7 минг тонна дизель ёқилғиси ортилган кема чўкди: бир киши ҳалок бўлди

Расмийлар ёқилғининг денгизга тўкилиши ва атроф-муҳитга зарар етиши мумкинлигидан хавотирда.

Ғазода янги полиция кучлари: АҚШ 4 минг фаластинликни Мисрда ўқитмоқчи

Ғазода янги полиция кучлари: АҚШ 4 минг фаластинликни Мисрда ўқитмоқчи

Номзодлар Исроил хавфсизлик хизматлари томонидан олдиндан текширилган.

Олмаотадаги даҳшатли ёнғин: беш киши ёнғин қурбони бўлди

Олмаотадаги даҳшатли ёнғин: беш киши ёнғин қурбони бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида вояга етмаган бола ҳам бор.

Ростов вилоятига тунги ҳаво ҳужуми уюштирилди: дронлар уриб туширилди

Ростов вилоятига тунги ҳаво ҳужуми уюштирилди: дронлар уриб туширилди

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида талафот кўрганлар ёки вайронагарчиликлар қайд этилмаган.

Ноқонуний олтин конини сув босди: 13 киши ҳалок бўлди

Ноқонуний олтин конини сув босди: 13 киши ҳалок бўлди

Яна 13 нафар кончи ер остида қолиб кетган бўлиши мумкин.

“Бюджет фақат ўз фарзандларимиз учун”: Россияда янги таклиф

“Бюджет фақат ўз фарзандларимиз учун”: Россияда янги таклиф

Псков вилоятида мигрант болаларни фақат пуллик асосда ўқитиш таклиф қилинди.