Ўзбекистон

Навоийда ноқонуний сақланаётган 1100 дона патрон мусодара қилинди

Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган ва шахсга “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Навоийда ноқонуний сақланаётган 1100 дона патрон мусодара қилинди

 

Навоий вилояти, Конимех туманида Давлат хавфсизлик хизмати бошқармаси ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида Бухоро вилояти, Ғиждувон туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган шахсга тегишли «Оnix» русумли автомобиль кўздан кечирилган. Бу ҳақда ДХХ Zamon.uz'га хабар берди.

 

Текширув натижасида автомашина юкхонасида 500 дона 5,6 мм калибрли отиш учун яроқли патронлар топилган ва тегишли тартибда расмийлаштирилган. Шунингдек, тадбир давомида шахснинг яшаш хонадонидан 600 дона 5,6 мм калибрли патронлар топилган. Шу тариқа, жами 1100 дона патрон ноқонуний сақланаётганлиги аниқланган.

 

Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 248-моддаси 3-қисми (ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ва қурилмаларнинг қонунга хилоф муомаласи) бўйича жиноят иши қўзғатилган ва шахсга «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда, барча далиллар расмий тартибда йиғилмоқда ва тергов жараёнида қонуний чоралар кўрилмоқда.

Туризм инфратузилмаси кенгайтирилади: 2030 йилгача соҳага 3,1 триллион сўм ажратилади

Туризм инфратузилмаси кенгайтирилади: 2030 йилгача соҳага 3,1 триллион сўм ажратилади

Янги туризм лойиҳаларини амалга ошириш учун 5 минг гектар ер майдонини аукцион савдоларига чиқариш режалаштирилган.

Бухорода маданий мерос объектлари янгиланади: музейлар ташкил этиш режалаштирилмоқда

Бухорода маданий мерос объектлари янгиланади: музейлар ташкил этиш режалаштирилмоқда

2027 йилда ўтказиладиган иккинчи Бухоро халқаро биенналеси доирасида 2,3 километрлик маданий сайр йўналиши яратилиши кўзда тутилган.

Мактабларда волейбол клублари ташкил этилади: ҳар бир туман ва шаҳарда камида биттадан

Мактабларда волейбол клублари ташкил этилади: ҳар бир туман ва шаҳарда камида биттадан

Ўзбекистонда 2030 йилгача волейбол билан шуғулланувчилар сони 1 миллионга етказилади.

Ноқонуний дори воситалари савдоси: 143 минг донадан ортиқ шубҳали дори-дармонлар фош этилди

Ноқонуний дори воситалари савдоси: 143 минг донадан ортиқ шубҳали дори-дармонлар фош этилди

Терговга қадар суриштирув ишлари давом этмоқда.

Дипломатик ёрдам самараси: 53 ёшли ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Дипломатик ёрдам самараси: 53 ёшли ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У мураккаб вазиятга тушиб қолгани сабабли Бош консулхонага юртга қайтишда кўмак сўраб мурожаат йўллаган.

Биринчи синфдан бошланган зўравонлик: ота қизини йиллар давомида зўрлаб келган

Биринчи синфдан бошланган зўравонлик: ота қизини йиллар давомида зўрлаб келган

2010 йилда туғилган қизга отаси томонидан йиллар давомида жинсий зўравонлик қилингани аниқланди.

Профилактика инспекторига мурожаат қилиш осонлашади: янги тартиб белгиланди

Профилактика инспекторига мурожаат қилиш осонлашади: янги тартиб белгиланди

Фуқаролар ушбу тизим орқали куннинг исталган вақтида инспекторларга бевосита хабар юбориши мумкин бўлади.

Mарказий бозор фаолияти тўхтатилди: ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилган

Mарказий бозор фаолияти тўхтатилди: ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилган

Савдо маскани айнан қайси санада қайта иш бошлаши ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.