Ўзбекистон

Ўзбекистонда олий тоифали педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси ажратилади

Бунинг учун педагог олий малака тоифасига ва камида 15 йил стажга эга бўлиши керак.

Ўзбекистонда олий тоифали педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси ажратилади

 

Ўзбекистонда олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга ҳамда камида 15 йил педагогик иш стажига эга бўлган ўқитувчиларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредити бўйича субсидия ажратиш тартиби жорий этилди.

 

Вазирлар Маҳкамасининг 19 февралдаги тегишли қарорига мувофиқ, мазкур тоифадаги педагогларга ипотека кредити бўйича бошланғич бадалнинг 25 фоизи давлат буджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

 

Субсидияни олиш учун педагоглар Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза топширишлари мумкин. Аризалар электрон шаклда кўриб чиқилади ҳамда талабгор ҳақидаги маълумотлар — фуқаролиги, педагогик иш стажи, олий малака тоифаси, даромадлари ва кредит тарихи — тегишли вазирлик ва идоралар ахборот тизимлари орқали автоматик тарзда текширилади. Бунда қўшимча ҳужжатлар талаб этилишига йўл қўйилмайди.

 

Ижтимоий мезонларга мувофиқ деб топилган талабгорлар бўйича субсидия ажратиш ёки рад этиш тўғрисида электрон хабарнома юборилади. Шундан сўнг педагог иштирок этувчи тижорат банкини мустақил танлаб, бирламчи уй-жой бозоридан ипотека кредити асосида уй-жой харид қилиш имкониятига эга бўлади. Кредит ажратиш масаласи банк томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, кейинчалик нотариал шартнома расмийлаштирилади.

 

Қарорга кўра, субсидия бир оилага (эр ёки хотиндан бирига) фақат бир маротаба берилади ва фақат бирламчи уй-жой бозорига татбиқ этилади. 2026 йилда ушбу йўналиш учун давлат буджетидан 200 миллиард сўмгача маблағ йўналтирилиши режалаштирилган.

 

Шунингдек, субсидияларни ажратиш жараёни махсус электрон платформалар орқали шаффоф, автоматлаштирилган ва очиқ тартибда амалга оширилади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.