Ўзбекистон

Telegram'да болалар порнографиясини тарқатган шахслар ушланди

Гумонланувчилар ноқонуний материалларни ижтимоий тармоқлар орқали сотиб, катта миқдорда даромад олгани аниқланган.

Telegram'да болалар порнографиясини тарқатган шахслар ушланди

 

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Telegram мессенжери орқали вояга етмаганлар иштирокидаги тақиқланган порнографик материалларни тарқатган фуқаролар аниқланди. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази марбуот хизмати хабар берди.

 

Жумладан, Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда мессенжерда вояга етмаганлар иштирокидаги ахлоқсиз ва порнографик мазмундаги материалларни тарқатиб келган шахс аниқланган. Маълум бўлишича, у 442 нафар обуначига эга бўлган канал орқали жами 403 турдаги болалар порнографик материалларини тарқатган.

 

Дастлабки суриштирув жараёнида гумонланувчи қизиқиш юзасидан шунга ўхшаш каналларга қўшилганидан сўнг ўзи ҳам катталар ва вояга етмаганлар иштирокидаги ноқонуний видеолар жойлаштирилган канал ташкил этганини маълум қилган ҳамда қилган ишидан пушаймон эканини билдирган.

 

Шунингдек, Тошкент вилоятида яшовчи 21 ёшли фуқаро ҳам Telegram мессенжерда қизлар номидан 6 та канал очиб, уларга жами 3 750 та порнографик материал жойлаштиргани аниқланган. Терговга қадар текширувларда унинг бошқа ижтимоий тармоқлар орқали 837 нафар шахсга вояга етмаганлар иштирокидаги порнографик маҳсулотларни сотгани ва 29,2 миллион сўм миқдорида ноқонуний даромад олгани аниқланган.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 130-моддаси 3-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилди.

 

Ҳозирда гумонланувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган бўлиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

«Бундай ҳаракатлар зудлик билан тўхтатилиши шарт»: Ўзбекистон Ар-Риёд аэропортига қилинган ҳужумни қатъий қоралади

«Бундай ҳаракатлар зудлик билан тўхтатилиши шарт»: Ўзбекистон Ар-Риёд аэропортига қилинган ҳужумни қатъий қоралади

Ташқи ишлар вазирлиги томонларни кескинликни кучайтирмасликка чақирди.

Тошкентда хавфли дарахтлар хатловдан ўтказилади: хавф солаётганлари рухсатнома билан кесилади

Тошкентда хавфли дарахтлар хатловдан ўтказилади: хавф солаётганлари рухсатнома билан кесилади

Пойтахтда дарахтларнинг сони, тури, ёши, ҳолати ва жойлашуви ҳисобга олиниб, давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар реестри шакллантирилади.

Андижонда оғир ЙТҲ: уч киши ҳалок бўлди

Андижонда оғир ЙТҲ: уч киши ҳалок бўлди

Юк машинасининг тормоз тизимида носозлик юзага келиб, еттита автомобиль билан тўқнашган.

Пискент ҳокими фермерларга босим ўтказгани айтилмоқда: прокуратурага мурожаат қилинди

Пискент ҳокими фермерларга босим ўтказгани айтилмоқда: прокуратурага мурожаат қилинди

Фермерлар кенгаши ҳоким фермерларга босим ўтказгани ҳақидаги хабарлар ортидан мурожаат йўллаган.

Сохта қатнов, қиммат чипта ва алданган йўловчилар: Транспорт вазирлиги огоҳлантирди

Сохта қатнов, қиммат чипта ва алданган йўловчилар: Транспорт вазирлиги огоҳлантирди

Фирибгарлар кассаларда чипта қолмаганини айтиб, йўловчиларга уларни бир неча баробар қиммат нархда таклиф қилмоқда.

8,8 млн сўмгача жарима: носоз самолётларни учирганларга жазо белгиланмоқда

8,8 млн сўмгача жарима: носоз самолётларни учирганларга жазо белгиланмоқда

Шунингдек, Фуқаролик авиацияси агентлиги кўрсатмаларини бажармаганлик учун жавобгарлик белгилаш таклиф этилган.

Амударё қуриб боряптими? Вазирлик вазиятга изоҳ берди

Амударё қуриб боряптими? Вазирлик вазиятга изоҳ берди

Амударёнинг қуриб бораётгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар пайдо бўлди.

Мажбурий никоҳ, зўравонлик: Туркиядаги 17 ёшли қиз Ўзбекистонга қайтарилди

Мажбурий никоҳ, зўравонлик: Туркиядаги 17 ёшли қиз Ўзбекистонга қайтарилди

Қиз Туркияга ўқиш баҳонасида олиб борилган.