Ўзбекистон

Жиззахда Cobalt ҳайдовчилари Hyundai автомобилини тўхтатиб, ичидаги тадбиркорларни калтаклади

Ҳодиса оқибатида уч киши тан жароҳати олган, шунингдек, автомашинага ҳам зарар етказилган.

Жиззахда Cobalt ҳайдовчилари Hyundai автомобилини тўхтатиб, ичидаги тадбиркорларни калтаклади

 

Жорий йилнинг 14 февраль куни Жиззах вилояти Дўстлик туманида фуқароларга нисбатан зўравонлик билан боғлиқ ҳолат юз берди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, иккита Cobalt русумли автомашина Hyundai русумли автомобилни йўл четига қисиб тўхтатган ва бир гуруҳ нотаниш шахслар машинага келиб, ҳайдовчи ҳамда йўловчиларга нисбатан жисмоний зўравонлик ишлатган.

 

Оқибатда Қарши шаҳри ҳамда Қарши туманида яшовчи, 1982, 1987 ва 1989 йилларда туғилган тадбиркорларга турли даражадаги тан жароҳатлари етказилиб, автомашинанинг ўнг томондаги кўрсаткичи ва олд ён ойнаси синдирилган.

 

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни содир этишда гумон қилинаётган шахслар аниқланган. Улар орасида Тошкент шаҳрининг Сергели, Чилонзор ва Учтепа туманларида, шунингдек, Тошкент вилоятининг Зангиота туманида истиқомат қилувчи, 1990–2004 йилларда туғилган жами 7 нафар фуқаро борлиги маълум қилинган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси учинчи қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда гумонланувчилардан уч нафарига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тошкентда хавфли дарахтлар хатловдан ўтказилади: хавф солаётганлари рухсатнома билан кесилади

Тошкентда хавфли дарахтлар хатловдан ўтказилади: хавф солаётганлари рухсатнома билан кесилади

Пойтахтда дарахтларнинг сони, тури, ёши, ҳолати ва жойлашуви ҳисобга олиниб, давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар реестри шакллантирилади.

Андижонда оғир ЙТҲ: уч киши ҳалок бўлди

Андижонда оғир ЙТҲ: уч киши ҳалок бўлди

Юк машинасининг тормоз тизимида носозлик юзага келиб, еттита автомобиль билан тўқнашган.

Пискент ҳокими фермерларга босим ўтказгани айтилмоқда: прокуратурага мурожаат қилинди

Пискент ҳокими фермерларга босим ўтказгани айтилмоқда: прокуратурага мурожаат қилинди

Фермерлар кенгаши ҳоким фермерларга босим ўтказгани ҳақидаги хабарлар ортидан мурожаат йўллаган.

Сохта қатнов, қиммат чипта ва алданган йўловчилар: Транспорт вазирлиги огоҳлантирди

Сохта қатнов, қиммат чипта ва алданган йўловчилар: Транспорт вазирлиги огоҳлантирди

Фирибгарлар кассаларда чипта қолмаганини айтиб, йўловчиларга уларни бир неча баробар қиммат нархда таклиф қилмоқда.

8,8 млн сўмгача жарима: носоз самолётларни учирганларга жазо белгиланмоқда

8,8 млн сўмгача жарима: носоз самолётларни учирганларга жазо белгиланмоқда

Шунингдек, Фуқаролик авиацияси агентлиги кўрсатмаларини бажармаганлик учун жавобгарлик белгилаш таклиф этилган.

Амударё қуриб боряптими? Вазирлик вазиятга изоҳ берди

Амударё қуриб боряптими? Вазирлик вазиятга изоҳ берди

Амударёнинг қуриб бораётгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар пайдо бўлди.

Мажбурий никоҳ, зўравонлик: Туркиядаги 17 ёшли қиз Ўзбекистонга қайтарилди

Мажбурий никоҳ, зўравонлик: Туркиядаги 17 ёшли қиз Ўзбекистонга қайтарилди

Қиз Туркияга ўқиш баҳонасида олиб борилган.

Метро пандуслари нега ишламаяпти? Метрополитен изоҳ берди

Метро пандуслари нега ишламаяпти? Метрополитен изоҳ берди

Электрон кўтаргичлар бўйича масъул ташкилотларга мурожаатлар юборилган.