Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида кучли шамол ва чанг-тўзон кутилмоқда
Шамол тезлиги 23 м/с гача кучайиши мумкин.

Ўзгидромет маълумотига кўра, Хоразм, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг айрим жойларида шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
Шунингдек, айрим ҳудудларда шамолнинг тезлиги 20–23 м/с гача етиши мумкин бўлиб, у чанг-тўзон ҳодисалари билан кузатилиши эҳтимоли мавжуд.
Тошкент шаҳрида ҳам кечга томон шамол тезлиги 12–15 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши эҳтимоли бор.
Мутахассислар бундай об-ҳаво шароитида фуқароларга эҳтиёткор бўлишни тавсия этмоқда.







