Ўзбекистон

"Euronews" раҳбари Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси фаолияти билан танишди

Экология қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов "Euronews" раҳбари Педро Варгас Давидга экологик ташаббусларни ёритиш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун “Табиат ҳимоячиси” кўкрак нишонини топширди.

"Euronews" раҳбари Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси фаолияти билан танишди

 

Euronews раҳбари Педро Варгас Давид Ўзбекистон Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси фаолияти билан танишди. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

 

Учрашув давомида томонлар ахборот ҳамкорлигини кенгайтириш, Ўзбекистоннинг экологик кун тартибини халқаро майдонда фаол тарғиб этиш, шунингдек, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгаришига қарши кураш борасидаги ташаббусларни кенг ёритишга қаратилган қўшма медиа-лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

 

Шунингдек, глобал иқлим кун тартиби доирасида Ўзбекистон ташаббусларига халқаро ҳамжамият эътиборини жалб қилиш, экологик маданиятни ошириш ва «яшил» ривожланиш ғояларини оммалаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

 

Учрашув якунида Экология қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Педро Варгас Давидга экологик ташаббусларни ёритиш ҳамда халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун “Табиат ҳимоячиси” кўкрак нишонини тантанали равишда топширди.

 

Ташриф доирасида хорижий делегация учун Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси тизими бўйлаб таништирув экскурцияси ҳам ташкил этилди. Меҳмонлар экологик ҳолат мониторинги, тезкор вазиятларни таҳлил қилиш ва мувофиқлаштириш ишлари олиб бориладиган Ситуацион марказ фаолияти, шунингдек, тизим ташкилотларининг асосий йўналишлари билан яқиндан танишди.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.