Ўзбекистон

Фарғонадаги боғчада болани юқори кучланишли ток урди

Ҳодиса оқибатида боланинг соғлиғига жиддий зарар етган.

Фарғонадаги боғчада болани юқори кучланишли ток урди

Ижтимоий тармоқларда Фарғона шаҳридаги мактабгача таълим муассасасида болани юқори кучланишли ток урганлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани расмий муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, масъулларнинг совуққонлиги оқибатида боланинг соғлиғига жиддий зарар етганлиги ҳолати Болалар омбудсмани сўрови асосида прокуратура органлари томонидан ўрганилмоқда.

 

Боланинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ҳамда унинг қонуний манфаатларини таъминлаш юзасидан Болалар омбудсмани ўз кузатувини олиб бормоқда.

 

“Бу борада қўшимча тарзда ахборот берилади”, дейилади хабарда.

 

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг ноябрь ойида Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги мактабда 8-синф ўқувчиси ток уриб вафот этганди. Шундан сўнг директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари 4 йилга қамалганди, директорга эса 4 йилга озодликни чеклаш жазоси берилган.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.