Ўзбекистон

Тошкент вилоятида гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланган жиноий гуруҳлар фош этилди

Сўнгги 40 кун ичида Зангиота туманида наркотик моддалар билан боғлиқ 16 та жиноят аниқланган.

Тошкент вилоятида гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланган жиноий гуруҳлар фош этилди

 

Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати томонидан Зангиота туманини пойтахт ҳудудлари мисолида хавфсиз ва жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантириш, шунингдек гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш мақсадида қатор тезкор тадбирлар ўтказилди.

 

Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида, хусусан, Яккасарой туманида яшовчи 22 ёшли фуқаро 26 дона кучли таъсир қилувчи гиёҳванд моддаларни тахминий харидорга 2 миллион сўмга сотаётган вақтида фош этилди. Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

 

Шунингдек, Сергели, Қуйичирчиқ, Қибрай ҳамда Мирзо Улуғбек туманларида тезкор тадбирлар изчил давом эттирилиб, 26 ёшдан 50 ёшгача бўлган уч нафар эркак ва икки нафар аёл юқоридаги шахсга дори-дармон воситаларини етказиб бераётган вақтида қўлга олинган.

 

Тезкор ҳаракатлар натижасида тўрт кун ичида жами олти кишидан иборат гиёҳванд моддалар савдоси занжири фош этилди. Улардан турли ўлчам ва турдаги 98 дона кучли таъсир қилувчи гиёҳванд моддалар ҳамда 135 грамм гашиш мусодара қилиниб, процессуал тартибда расмийлаштирилди.

 

Бундан ташқари, Зангиота туманида аниқланган яна бир ҳолатда, 1993 йилда туғилган, Қўқон шаҳрида яшовчи фуқаро 1181 дона психотроп препаратни тахминий харидорга 30 миллион сўмга сотишга уринган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

 

Маълум қилинишича, сўнгги 40 кун давомида Зангиота туманида гиёҳванд моддалар ва психотроп воситалар билан боғлиқ жами 16 та жиноят ҳолати аниқланиб, иккита уюшган жиноий гуруҳ фаолиятига тўлиқ чек қўйилган.

 

Кўрилган тезкор чоралар натижасида ноқонуний муомаладан 1 килограмм турли хил гиёҳванд моддалар, 1371 дона кучли таъсир қилувчи гиёҳванд воситалар ҳамда 2000 дозага тенг 400 грамм синтетик гиёҳванд моддалар мусодара қилинди.

 

Мазкур йўналишда тезкор-қидирув ва профилактик тадбирлар изчил равишда давом эттирилмоқда.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"