Ўзбекистон

Тошкент вилоятидаги боғчаларда болалар заҳарланиши бўйича 10 киши қамоққа олинди

1 кишига уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тошкент вилоятидаги боғчаларда болалар заҳарланиши бўйича 10 киши қамоққа олинди

 

2025 йил 24 сентябрь куни Тошкент вилоятининг Пискент, Бўка, Бекобод, Қуйичирчиқ ва Оққўрғон туманларида мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларининг заҳарланиш ҳолатлари аниқланган эди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан бир нечта аутсорсинг хизматини кўрсатувчи хусусий корхоналар масъул шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган эди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.

 

Жиноят ишлари бўйича Бўка туман судига келиб тушган ишда 11 шахс айбланмоқда:

 

“Shark Milk Product” МЧЖ директори ва раҳбарлари (Р.О., С.С., Ф.О., А.С., Р.Х., М.Н., Д.Қ.); “Governess Business” МЧЖ директори (Ж.Х.); “Kinder Garden Group”МЧЖ директори (Ф. Д.); “Innavation Outsourcing Servise” МЧЖ директори (И.С.); “Nishon Invest” МЧЖ директори (Б.Р.).

 

Айбланувчилар Жиноят кодексининг 186-моддаси 4-қисми «б» банди (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ишлаб чиқариш, сақлаш ёки хизмат кўрсатиш) ва 257-1-моддаси 1-қисми (санитарияга оид қонунчиликни ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан айбланмоқда.

 

Ҳозирги пайтда 10 шахсга қамоққа олиш, 1 шахсга уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Жиноят ишини кўришни тайинлаш масаласи ҳозирда ўрганилмоқда.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"