Ўзбекистон

Сурхондарёда Президент билан учрашган ўқувчига университет гранти ажратилди

Сурхондарёга ташрифи давомида Президент Шавкат Мирзиёев Жарқўрғондаги 66-мактабда бўлиб, педагоглар ҳамда ўқувчи-ёшлар билан мулоқот ўтказди.

Сурхондарёда Президент билан учрашган ўқувчига университет гранти ажратилди

 

Сурхондарёга ташрифи давомида Президент Шавкат Мирзиёев Жарқўрғон туманидаги “Янги Ўзбекистон” массивида жойлашган 66-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлди. Ташриф доирасида давлат раҳбари педагоглар ҳамда ўқувчи-ёшлар билан мулоқот ўтказиб, таълим сифати, яратилаётган шароитлар ва ёшларнинг келажак режалари билан қизиқди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.

 

Учрашув давомида Президент иқтидорли ўқувчи Феруза Жумагулова билан суҳбатлашди. Суҳбат чоғида ўқувчи келгусида Термиз давлат университетида таҳсил олиш орзусини билдирган. Давлат раҳбари ташаббуси билан Феруза Жумагулова 2027–2028-ўқув йилидан бошлаб грант асосида мазкур олий таълим муассасасига қабул қилиниши белгиланди.

 

Мазкур қарор ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш ҳамда сифатли таълим олишлари учун кенг имкониятлар яратиш борасидаги изчил сиёсатнинг амалий ифодасидир.

 

Тадбирда Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари Илҳом Сирожев, Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов, Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзозхон Каримова, Термиз давлат университети ректори Абдуқодир Тошқулов ҳамда вилоят мутасаддилари, мактаб жамоаси ва ўқувчининг оила аъзолари иштирок этди.

 

Тадбир якунида Феруза Жумагуловага грант асосида ўқишга қабул қилиниши тўғрисидаги сертификат тантанали равишда топширилди ҳамда унга келгусидаги таълим йўлида муваффақиятлар тиланди.

 

Аввалроқ, Тошкент шаҳрида ёшлар билан учрашув чоғида ҳам Президент Шавкат Мирзиёев томонидан иқтидорли ўқувчиларга эътибор ва рағбат намуналари кўрсатилгани кузатилган эди.

 

Аввалроқ Шавкат Мирзиёевнинг Тошкентдаги ёшлар билан учрашувида қўшиқ куйлаган хоразмлик ўқувчига машина совға қилган эди.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.