Ўзбекистон

Тошкент ва Нурафшон ўртасида BRT aвтобус йўлаги қурилади

BRT тизими 2028 йил охирига қадар ишга туширилади.

Тошкент ва Нурафшон ўртасида BRT aвтобус йўлаги қурилади

Тошкент ва Нурафшон шаҳарлари ўртасида тезюрар автобуслар (БРТ) тизими ишга туширилади. Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши мазкур йўналишда БРТ тизимини жорий этиш лойиҳа концепциясини тасдиқлади. 

 

Лойиҳанинг умумий қиймати тахминан 120 млн АҚШ долларини ташкил этади.

 

Қарорда қайд этилишича, пойтахт билан вилоят марказини боғлайдиган мавжуд транспорт инфратузилмаси ҳозирги юкламаларга мос келмайди. Ҳозирда йўналишда транспорт оқимининг 92−94 фоизи шахсий автомобиллар ҳиссасига тўғри келади, жамоат транспорти эса 1 фоиздан ҳам кам. Бу эса йўл ўтказувчанлигини пасайтиради ва тирбандликларга сабаб бўлади.

 

Лойиҳа доирасида мавжуд 4 тасмали йўл халқаро стандартларга мос Иб-тоифали шаҳар магистрали даражасига кўтарилади ва интеллектуал бошқарув тизими жорий этилади. Йўлнинг Тошкент қисмида 12−16 та ҳаракатланиш йўлаги, шаҳар атрофида 8 та ва Нурафшонда 10 та йўлак режалаштирилган. 

 

Алоҳида йўлнинг узунлиги 23 кмни ташкил этади, лойиҳавий тезлик эса 80−100 км/соат (аҳоли пунктларида 60 км/соатгача) бўлади.

 

БРТ тизими ишга тушгандан сўнг Тошкент ва Нурафшон ўртасида қатнов вақти 2 баравар қисқаради ва 150 мингдан ортиқ аҳолининг йўлдан кундалик ҳаракатланиш имкони бўлади.

 

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, лойиҳанинг қиймати қуйидагича тақсимланган:

 

Йўл ишлари (асфальт-бетон қопламаси) — 61,578 мин доллар;

 

Кўприклар ва сув қувурлари — 5,266 мин доллар;

 

БРТ станциялари (9 та) — 16,331 мин доллар;

 

Муҳандислик тармоқлари — 8,035 мин доллар;

 

Ёритиш тизими — 6,899 мин доллар;

 

Intelligent transport system (ITS) — 13,354 мин доллар;

 

Кўкаламзорлаштириш — 2,483 мин доллар;

 

Кўзда тутилмаган харажатлар — 5,697 мин доллар;

 

Тизимнинг 2028 йил охирига қадар ишга туширилиши ва пойтахт билан вилоят марказини замонавий тезюрар транспорт қатнови билан боғлаши режалаштирилган.

 

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.