Ўзбекистон

Бухорода Кўкдала тажрибаси асосида янги бошқарув маркази шакллантирилмоқда

Янги маъмурий марказда давлат идоралари бир жойга жамланиб, фуқаролар учун қулай хизмат тизими яратилади.

Бухорода Кўкдала тажрибаси асосида янги бошқарув маркази шакллантирилмоқда

 

Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро шаҳрига ташрифи доирасида вилоятнинг янги маъмурий марказида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.

 

Мазкур мажмуа давлат бошқарувини аҳолига янада яқинлаштириш, хизматлар сифатини ошириш ҳамда фуқаролар учун қулай муҳит яратишга қаратилган янги ёндашувнинг амалий ифодасидир. Ушбу тизим аввал Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида синовдан муваффақиятли ўтган тажриба асосида шакллантирилмоқда.

 

У ерда 38 та давлат идорасининг бир ҳудудда жамланиши фуқаролар учун катта қулайлик яратиб, ортиқча вақт ва масофа сарфини камайтирган эди. Эндиликда ушбу ёндашув бошқа ҳудудларда ҳам кенг жорий этилмоқда.

 

Бухородаги янги маъмурий марказ 14 гектар майдонда барпо этилмоқда. Биринчи босқичда вилоят ва шаҳар ҳокимликлари, прокуратура ҳамда ички ишлар бошқармаси каби асосий идоралар бир жойга жамланган. Бу эса давлат органлари ўртасидаги мувофиқлашувни кучайтириш, мурожаатлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш ва хизматлар сифатини яхшилашга хизмат қилади.

 

Мажмуа фақат маъмурий бинолардан иборат эмас — бу ерда фуқаролар учун хиёбонлар, яшил ҳудудлар ва фавворалар ҳам барпо этилиб, аҳолининг дам олиши учун қулай шароит яратилмоқда.

 

Ташриф давомида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича тақдимот ҳам ўтказилди. Унда банклар томонидан сунъий интеллект асосида ҳудуд ва маҳаллалар кесимида таҳлиллар олиб борилгани, натижада Бухоро туманида агробизнес, туризм, саноат ва сервис соҳалари устувор йўналишлар сифатида белгиланганлиги маълум қилинди.

 

Шунингдек, 15 минг гектар ерни ўзлаштириш, 500 гектар узумзорлар барпо этиш, энотуризмни ривожлантириш ҳамда нефть-газ, кимё ва озиқ-овқат саноатида янги лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган. Ҳисоб-китобларга кўра, 2026–2031 йилларда ушбу йўналишларда 7,4 триллион сўмлик инвестициялар жалб қилиниб, 15 мингдан ортиқ иш ўринлари яратилиши мумкин.

 

Туман даражасида 36 та маҳалла 6 та асосий драйвер йўналишга ихтисослаштирилиши кўзда тутилган. Лойиҳаларни бошқариш ва мониторинг қилишда сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш, ресурсларни самарали тақсимлаш ва натижадорликни ошириш режалаштирилган.

 

Давлат раҳбари сунъий интеллект асосида ҳудуд салоҳиятини тўлиқ ишга солиш, лойиҳаларни аниқ натижага йўналтириш ва аҳоли даромадини оширишга хизмат қилувчи ташаббусларни қўллаб-қувватлаш зарурлигини таъкидлади.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"