Жаҳон

Ҳормуз бўғозида 3200 кема хавфсиз ўтишни кутмоқда

Муқобил йўналишларга ўтиш логистика харажатлари ва етказиб бериш вақтини оширмоқда.

Ҳормуз бўғозида 3200 кема хавфсиз ўтишни кутмоқда

 

Халқаро медиа манбаларига кўра, Ҳормуз бўғозида хавфсиз ўтишни кутаётган кемалар сони кескин ошган. Fox News хабар беришича, ҳозирда мазкур ҳудудда қарийб 3200 кема навбатда турибди.

 

Маълумотларга кўра, уларнинг 800 га яқини танкерлар ва қуруқ юк ташувчи кемалардан иборат. Вазият минтақада денгиз логистикасига сезиларли босимни кучайтирмоқда.

 

Кpler таҳлилчиси Метт Смит сўнгги кунларда бўғоз орқали нефть маҳсулотлари ҳаракати деярли тўхтаганини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, “бўғозда нефть оқими кузатилмаяпти, амалда бу йўналиш тўхтаб қолган”.

 

Халқаро денгиз ташкилоти маълумотларига кўра, мавжуд ҳолат туфайли минтақада тахминан 20 минг денгизчи турли кемаларда қолиб кетган. Айрим кемалар муқобил йўналишлар орқали ҳаракатланаётган бўлсада, бу логистика харажатлари ва етказиб бериш муддатларининг ошишига олиб келмоқда.

 

Ҳормуз бўғози жаҳон энергия ташувининг муҳим йўлларидан бири бўлиб, глобал нефть савдосининг тахминан 20 фоизи айнан шу ҳудуд орқали амалга оширилади.

АҚШ Яқин Шарққа яна бир авиаташувчи кемасини юборди: Арабистон денгизида 3 та авиаташувчи жамланди

АҚШ Яқин Шарққа яна бир авиаташувчи кемасини юборди: Арабистон денгизида 3 та авиаташувчи жамланди

Минтақадаги ҳарбий-денгиз кучлари таркибига 13 та эсминец ва иккита крейсер ҳам киради.

Трампнинг Хитойга сафари: Ким Чен Ин билан учрашув ўтказилиши мумкин

Трампнинг Хитойга сафари: Ким Чен Ин билан учрашув ўтказилиши мумкин

Трамп 2017–2021 йиллардаги президентлик муддати давомида Ким Чен Ин билан бир неча бор учрашган.

Умра зиёрати ортидан муаммо: 100 дан ортиқ қирғизистонлик Тошкентда қолиб кетди

Умра зиёрати ортидан муаммо: 100 дан ортиқ қирғизистонлик Тошкентда қолиб кетди

Уларнинг манзилига етиб бориши учун ҳар биридан қўшимча 400 доллар талаб қилингани айтилмоқда.

Қозоғистонда илк тажриба: сунъий интеллект қонун лойиҳасини ишлаб чиқди

Қозоғистонда илк тажриба: сунъий интеллект қонун лойиҳасини ишлаб чиқди

Ҳужжат болаларнинг рақамли ва ахборот хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.

Коррупция можароси: Қозоғистон Президенти Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбарини алмаштирди

Коррупция можароси: Қозоғистон Президенти Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбарини алмаштирди

Бу қарор йирик давлат компаниялари раҳбарлари коррупцияга оид гумонлар билан ҳибсга олинганидан бир неча кун ўтиб қабул қилинди.

Россия меҳнат бозорида ўзбекистонликлар етакчи: тўққиз ойлик статистика эълон қилинди

Россия меҳнат бозорида ўзбекистонликлар етакчи: тўққиз ойлик статистика эълон қилинди

Тўққиз ойда 1,5 миллиондан ортиқ фуқаро ушбу мақсадда мамлакатга кирган.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.