Жаҳон

Мен Трамп маъмуриятидан қўрқмайман — Рим папаси

Папа Лео XIV ҳеч қандай баҳсга киришмаслигини айтиб, дунёни тинчлик ва ярашувга чақиришда давом этишини билдирди.

Мен Трамп маъмуриятидан қўрқмайман — Рим папаси

Рим-католик черкови раҳбари Папа Лео XIV АҚШ президенти Доналд Трампнинг Эрон уруши фонида билдирган танқидларига жавоб қайтарди. У Ватикан позицияси Инжил таълимотига асосланишини таъкидлаб, Трамп маъмуриятидан қўрқмаслигини маълум қилди.

 

Маълум қилинишича, папа Жазоирга парвоз чоғида журналистларга берган интервьюсида ўз чиқишлари сиёсий ҳужум эмаслигини урғулади. Унинг сўзларига кўра, тинчлик ва ярашувга чақириқлар черковнинг асосий вазифаси бўлиб, у бундан воз кечмайди.

 

Папа Лео XIV ўз хабарини Трампнинг баёнотлари билан тенглаштириш нотўғри эканини айтиб, бу Инжил хабарининг моҳиятини тушунмаслик эканини билдирди. У, шунингдек, баҳсга киришмаслигини, лекин тинчлик тарафдори сифатидаги позициясини қатъий давом эттиришини таъкидлади.

 

Папа урушларни кучайтираётган “ҳамма нарсага қодирлик хаёли”ни тилга олиб, Эрон билан боғлиқ можаро ва бошқа глобал зиддиятлар фонида дунёни тинчликни сақлашга чақирди.

 

“Биз сиёсатчи эмасмиз ва ташқи сиёсатга бошқача нуқтаи назардан қараймиз”, — деди у. Шу билан бирга, давлатлар ўртасида муаммоларни ҳал қилиш учун мулоқот ва кўп томонлама ҳамкорлик зарурлигини қайд этди.

 

Папа Лео XIV тинчликни тарғиб қилишда давом этишини, урушлардан қочиш йўлларини излаш ва инсонларни ярашувга чақиришни ўз миссияси деб ҳисоблашини билдирди.

 

Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда кўплаб бегуноҳ инсонлар ҳалок бўлмоқда ва айнан шунинг учун бундан яхшироқ йўл борлигини айтадиган овозлар зарур.

 

Аввалроқ Трамп Рим Папасининг тинчлик ҳақидаги баёнотларини танқид қилганидан сўнг ўзини “шифо берувчи авлиё” қиёфасида тасвирланган суратини эълон қилгани ҳақида хабар берилганди.

 

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.