Ўзбекистон

Тошкент вилояти тоғларида йўқолган 4 ёшли бола топилди

Боланинг оила аъзолари уни тоғ тепасида уни унутиб қолдирган.

Тошкент вилояти тоғларида йўқолган 4 ёшли бола топилди

Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида тоғ ҳудудида йўқолиб қолган 4 ёшли бола қутқарувчилар томонидан соғ-саломат ҳолда топилди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.

 

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, ҳодиса 13 апрель куни содир бўлган. Олти кишидан иборат оила дам олиш мақсадида тоққа йўл олган. Сайр давомида улар тахминан соат 17:00 атрофида тоғ чўққисидаги қорларни кўриш учун юқорига кўтарилган.

 

Маълум қилинишича, айнан шу жараёнда катталар болани тоғда унутиб қолдириб, пастга тушиб кетган. Боланинг йўқлиги орадан қарийб 40 дақиқа ўтгач аниқланган.

 

Шундан сўнг боланинг яқинлари зудлик билан ФВВ навбатчилик қисмига мурожаат қилган. Қидирув ишларига Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қидирув-қутқарув гуруҳлари ҳамда “Қамчиқ” махсус қутқарув бошқармаси ходимлари жалб этилган.

 

Қидирув-қутқарув ишлари 6,5 соатдан ортиқ давом этган. Натижада, 14 апрель куни соат 00:20 да бола Олмалиқ махсус қидирув-қутқарув отряди қутқарувчилари томонидан топилган.

 

Қутқарувчилар маълумотига кўра, бола ота-онаси уни қолдириб кетган жойдан тахминан 3 километр узоқликда аниқланган. У топилган вақтда тиззасигача қор ичида жим турган ҳолатда бўлган.

 

Бола тиббий кўрикдан ўтказилиб, яқинларига топширилган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши экани маълум қилинди.

custom img

Юнус Ражабий уй-музейи вақтинча ёпилади

Музейда таъмирлаш-тиклаш ва модернизация ишлари олиб борилади.

custom img

Йўловчилар тўла автобус ағдарилди: Жиззахдаги ҳодиса тафсилотлари

Ҳодиса оқибатида жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатилди, ҳалок бўлганлар йўқ.

custom img

625 граммлик «юк»: уч ҳолат фош этилди

Хоразм ва Жиззахда ўтказилган тезкор тадбирларда гиёҳвандлик воситалари яширилган учта ҳолат фош этилди.

custom img

Экополиция ходими ўлими: уч нафар шахсга жиноят иши қўзғатилди

Экополиция инспектори Сирдарё дарёси ўзанида ўтказилган тезкор рейд давомида хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган эди.

custom img

Рейсингиз кечикдими? Энди сизга компенсация тўланиши мумкин

Рақобат қўмитасига ҳаво транспорти хизматлари бўйича мурожаатлар сони йилнинг биринчи ярмида 4,1 бараварга ошган.

custom img

Навоийдаги конда фожиа: икки ишчи ҳалок бўлган, жабрланганлар ҳам бор

Ҳозирча НКМК воқеа юзасидан расмий муносабат билдирганича йўқ.

custom img

20 миллионлик жаримани “йўқ қилиш” 500 долларга тушди

Самарқанддa “Энергосавдо” муҳандиси 20 млн сўмлик жаримани бекор қилиш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Глинкадаги портлашдан кейин “навбат” яна 10 та газ қувурларига келди

Ҳодисадан сўнг Тошкентнинг бошқа ҳудудларидаги газ тармоқларини текшириш учун махсус ишчи гуруҳ тузилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"