Жаҳон

Туркиядаги мактабда қуролли ҳужум оқибатида 4 киши ҳалок бўлди

Бу сўнгги кунларда мамлакатдаги таълим муассасасида содир этилган содир этилган иккинчи қуролли ҳодиса ҳисобланади.

Туркиядаги мактабда қуролли ҳужум оқибатида 4 киши ҳалок бўлди

 

Туркиянинг Қаҳрамонмараш шаҳрида жойлашган мактабда қуролли ҳужум содир этилди.

 

Ҳодиса Оникисубат туманидаги Айсер Чалик ўрта мактабида юз берган. Вилоят губернатори Мукерем Унлуэр маълумотига кўра, отишма оқибатида 4 киши — бир ўқитувчи ва уч ўқувчи ҳалок бўлган, 20 киши эса турли даражада жароҳат олган. Яраланганларнинг тўрт нафари оғир аҳволда.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужумни мазкур мактабнинг 8-синф ўқувчиси содир этган. У бир вақтнинг ўзида икки синфхонага бостириб кириб, ўқотар қуроллардан фойдаланган. Ўсмирнинг ёнида бир нечта қурол ва ўқ-дорилар бўлгани аниқланган.

 

Ҳужумчининг тақдири юзасидан ҳозирча қарама-қарши маълумотлар мавжуд: айрим манбаларда унинг қўлга олингани, бошқаларида эса ўз жонига қасд қилгани айтилмоқда. Расмий идоралар якуний хулосани эълон қилмаган.

 

Воқеа маҳаллий вақт билан тахминан соат 13:30 да содир бўлган. Ҳодиса жойида суд-тиббиёт экспертлари ва психологлар иш олиб бормоқда. Мутасаддилар ҳужум мотивлари ва қуролга эгалик қилиш ҳолатларини ўрганмоқда.

 

Қайд этилишича, бу сўнгги кунларда Туркиядаги таълим муассасаларида содир этилган иккинчи қуролли ҳодиса ҳисобланади. Аввалроқ Сиверек шаҳридаги мактабда ҳам ўсмир томонидан қуролли ҳужум уюштирилиб, камида 16 киши жароҳат олган эди.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.