Жаҳон

Путин Европада уруш бошлаши мумкин — The Washington Post

Таҳлилчилар Россия–Украина уруши фонида Европага нисбатан янги эскалация эҳтимоли сақланиб қолаётганини таъкидламоқда.

Путин Европада уруш бошлаши мумкин — The Washington Post

Россия–Украина уруши давом этаётган бир пайтда Европа хавфсизлиги масаласи яна кун тартибига чиқди. The Washington Post таҳлилларига кўра, Владимир Путин бир вақтнинг ўзида бир нечта йўналишдан босим остида қолган.

 

Россия армияси катта йўқотишларга қарамай, Украинада ҳал қилувчи натижага эриша олмаяпти. Шу билан бирга, мамлакатнинг ташқи қўллаб-қувватлаш имкониятлари чекланган, Европа билан муносабатлар эса заифлашган.

 

Таҳлилчиларнинг таҳминича, бундай шароитда Путин Ғарб давлатлари тўлиқ қайта қуролланиб олгунига қадар Европага қарши янги уруш бошлаш имкониятини кўриб чиқиши мумкин.

 

Бу ҳисоб-китобларда Америка Қўшма Штатларининг позицияси алоҳида роль ўйнаши мумкин, чунки президент Доналд Трамп НАТЎни қайта-қайта танқид қилган, бу эса европалик иттифоқчилар орасида хавотир уйғотмоқда.

 

Карнеги жамғармаси эксперти Южин Румер Украина уруши Россияни заифлаштирган бўлса-да, уни янада тажовузкор қилиши мумкинлигини билдирган. Бу эса Европа учун узоқ муддатли хавф туғдиради.

 

Ҳарбий таҳлилчи Майкл Кофман ҳам Россия фронтда жиддий ютуқларга эриша олмаганини қайд этган. Бу ҳолат янги стратегиялар излашга туртки бўлиши мумкин.

 

Россия томонидан Европа давлатларига нисбатан риторика ҳам кучаймоқда. Хусусан, Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги Украинага учувчисиз учиш аппаратлари етказиб бераётган давлатларга, жумладан, Германия, Буюк Британия, Швеция, Италия ва Нидерландияга зарба бериш эҳтимоли ҳақида баёнот берди. Бу каби баёнотлар россиялик мулозимлар, жумладан, собиқ президент Дмитрий Медведевнинг кескин риторикаси билан бирга янграмоқда.

 

Таҳлилчилар вазият янада кескинлашса, Россия таваккал қадамларга қўл уриши, хусусан, НАТО жипслигини текшириб кўришга ҳаракат қилиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда. Потенциал сценарийлар қаторида альянснинг жамоавий хавфсизлик механизмлари заиф эканини кўрсатиш мақсадида Болтиқбўйи мамлакатларига босим ўтказиш ёки ҳатто ҳужум қилиш эҳтимоли тилга олинмоқда.

 

Мутахассисларнинг фикрича, Украинага қарши уруш бутун Ғарб учун хавфсизликнинг асосий омили бўлиб қолмоқда. Айнан унинг ривожи Россиянинг кейинги ҳаракатларини ва яқин йилларда Европа учун таҳдидлар даражасини белгилаб беради.

custom img

Эронга қочиш: 17 нафар афғон ташналикдан ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида бир оиланинг беш нафар аъзоси ҳам бор.

custom img

Ҳусийлар Саудия Арабистонига зарба берди: Ар-Риёд “қатъий жавоб” ваъда қилди

Ҳусийлар Саудия ҳудудига уюштирган ракета ва дрон ҳужумларини Ямандаги Саудия ҳаво зарбаларига жавоб сифатида изоҳлади.

custom img

АҚШ суди янги виза қоидаларини блоклади: журналист ва талабалар учун чекловлар вақтинча тўхтатилди

Таклиф этилган янги тартибга кўра, хорижий талабалар АҚШда тўрт йилгача, журналистлар эса 240 кунгача қолиши мумкин эди.

custom img

Трамп музокарани таклиф қилди, Эрон шарт қўйди

Эрон расмийси АҚШ билан музокаралар учун белгиланган шартларга амал қилинишини талаб қилди.

custom img

Нетаняxу Ғазо ҳақидаги фильмни танқид қилди: уни антисемитик тарғибот деб атади

Исроил бош вазири Венеция кинофестивалида мукофотланган “NAZA” ҳужжатли фильмига кескин муносабат билдирди.

custom img

Хитой сунъий интеллект пойгасини танқид қилди: Пекин ҳамкорликка чақирди

Пекин сунъий интеллект соҳасидаги рақобатни кескинлаштириш ва технологик устунликка интилиш ҳақидаги қарашларни танқид қилди.

custom img

Ўзбекистон Биринчи хоними Корея Миллий сарой музейига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева ва Ким Хе Гён икки томонлама учрашув ўтказди.

custom img

Европада газ нархи кескин ошди: 2022 йил охиридан бери энг юқори кўрсаткич

Европа газ бозори Яқин Шарқдаги вазият ва муҳим транспорт йўналишларида юзага келаётган хавфлар фонида босим остида қолди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"