Жаҳон

Трамп бир соатда етти марта ёлғон гапирди — Эрон парламенти спикери

Ғолибаф АҚШ блокадаси давом этса, Ҳормуз бўғози “очиқ қолмаслигини” билдирди.

Трамп бир соатда етти марта ёлғон гапирди — Эрон парламенти спикери

АҚШ билан Исломободда бўлиб ўтган сўнгги музокараларда Эрон делегациясига бошчилик қилган Эрон парламенти спикери Муҳаммад Бағир Ғолибаф Х ижтимоий тармоғида Доналд Трампнинг баёнотлари ёлғон эканини айтди, дея хабар бермоқда BBC.

 

“АҚШ Президенти 1 соат ичида 7 та даъво қилди ва уларнинг барчаси ёлғон эди. Улар урушда ғалаба қозонишмади ва бу ёлғонлар билан музокараларда ҳам ҳеч нарсага эриша олмайди”, — дея қўшимча қилди Ғолибаф.

 

У Ҳормуз бўғози ҳақида гапирар экан, агар АҚШ блокадаси давом этса, бўғоз “очиқ қолмаслигини” таъкидлади.

 

Шунингдек, Ғолибаф Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Исмоил Бақоий илгари билдирган фикрларни такрорлади. Бақоийга кўра, бўғоз очиқ ёки ёпиқ бўлиши ҳамда у ерда амал қилинадиган тартиблар ижтимоий тармоқларда эмас, амалда ҳал этилади.

 

Ғолибaф ва Бақоий баёнотлари Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчининг Х тармоғидаги пости ортидан янгради. Ароқчи Ҳормуз бўғози орқали сулҳнинг қолган даврида барча тижорат кемалари ҳаракатланиши мумкинлигини ёзган эди.

 

Ароқчининг бу баёноти Эрон ичидаги айрим оммавий ахборот воситалари ва консерватив доиралар танқидига учраб, ундан изоҳ бериш талаб қилинди.

 

“Ахборот уруши ва жамоатчилик фикрини шакллантириш урушнинг муҳим қисмидир, бироқ Эрон халқига бундай усуллар таъсир қилмайди”, — деди Ғолибаф.

 

Ҳормуз боғози бўйича сўнгги баёнотлар:

 

Доналд Трамп — АҚШ президенти Яқин Шарқдаги вазият, хусусан Эрон билан боғлиқ жараёнлар “яхши кетаётгандек” эканини айтди. Унинг сўзларига кўра, дам олиш кунлари музокаралар бўлиб ўтади ва у ҳали ошкор эта олмайдиган “яхши янгиликлар” бор.

 

Кеча эса Трамп Truth Social платформасида АҚШнинг Эрон портларига нисбатан денгиз блокадаси “Эрон билан келишув 100 фоиз якунланмагунча” давом этишини билдирган эди.

 

Европа етакчилари — Франция президенти Эммануэл Макрон ва Буюк Британия бош вазири Кир Стармер 40 га яқин давлат иштирокида виртуал йиғилиш ўтказди. Унда бўғозни очиқ сақлаш бўйича глобал чоралар муҳокама қилинди.

 

Стармернинг айтишича, Буюк Британия ва Франция “имкон бўлиши билан” ушбу ҳудудда эркин сузишни таъминлаш учун халқаро ҳаракатга раҳбарлик қилади. 

 

Хитой раҳбари Си Жинпин — Трампнинг таъкидлашича, Хитой президенти Си Жинпин Ҳормуз бўғозининг очилишида жуда мамнунлигини билдирган.

custom img

Қозоғистонда мансабдор шахс сохта “тозалаш” сурати сабаб ишдан бўшатилди

Амалдор сунъий интеллект ёрдамида таҳрирланган суратларни ҳақиқий ободонлаштириш ишлари натижаси сифатида тақдим этган.

custom img

Эронда 20 минг киши сувсиз қолди

АҚШ ҳужумлари сабаб мамлакатда иккита йирик сув омбори вайрон бўлган.

custom img

Украина дронлар билан Россия тарих музейига зарба берди

Ҳозирча қурбонлар ҳақида расмий маълумот берилмаган.

custom img

Афғонистондаги намойишда 2 аёл ҳалок бўлди

Исломий кийиниш қоидаларини бузганликда айбланган аёлларнинг ҳибсга олинишига қарши норозилик намойиши бўлиб ўтди.

custom img

Покистон Афғонистонга қарши янги ҳужумларни бошлади

Ҳаво зарбалари оқибатида 13 киши, жумладан 11 бола ҳалок бўлгани билдирилди.

custom img

Биз Эронга қарши ёлғиз қолишимиз мумкин — Нетаняху

Исроил Бош вазири Эрон билан эҳтимолий урушда АҚШ ёрдами бўлмаслиги мумкинлигини тан олди.

custom img

Қирғизистонда террорчилик ҳужумларини режалаштирган 31 киши қўлга олинди

Операция давомида қурол-яроғ, экстремистик адабиётлар ва нақд пул мусодара қилинди.

custom img

АҚШ Эроннинг ҳарбий обектларига зарбалар берди

Вашингтон Аpache вертолёти билан боғлиқ ҳодисага жавобан янги ҳарбий амалиёт ўтказди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"