Ўзбекистон

Эрон Ҳормуз бўғозидан ўтаётган кемалардан тўлов ундиришни бошлади

Кемалардан ундирилган бож тўловлари ҳисобидан олинган илк даромад мамлакат Марказий банки ҳисобига ўтказилди.

Эрон Ҳормуз бўғозидан ўтаётган кемалардан тўлов ундиришни бошлади

Эрон парламенти спикери ўринбосари Ҳамидризо Ҳожи Бабойи Ҳормуз бўғози орқали ўтувчи кемалардан ундирилган бож тўловлари ҳисобидан олинган илк даромад мамлакат Марказий банки ҳисобига ўтказилганини маълум қилди, дея хабар бермоқда BBC.

 

Tasnim хабарига кўра, парламент спикери маблағлар қандай тартибда йиғилгани ёки уларни кимлар тўлагани ҳақида қўшимча маълумот бермаган. BBC эса ушбу маълумотни мустақил тасдиқлай олмаганини қайд этган.

 

Аввалроқ, амалдаги сулҳ эълон қилинишидан олдин Теҳрон Ҳормуз бўғози орқали ҳаракатни “дўст” давлатлар билан чеклашини билдирган ҳамда бу ҳудуддан ўтувчи кемалардан бож ундириш масаласи муҳокама қилинган. Бироқ ўша даврда тўлов миқдори ёки умуман ҳақ олинаётгани юзасидан аниқлик киритилмаган.

 

Хусусан, март ойи охирларида Эроннинг Ҳиндистондаги элчихонаси Эрон кемалардан бўғоздан ўтиш учун 2 миллион доллар миқдорида тўлов ундирилаётгани ҳақидаги даъволарни рад этган эди.

 

Шу билан бирга, яна бир эронлик депутат Алиризо Салимий манбаларга таяниб Tasnim агентлигига берган изоҳида, Ҳормуз бўғози орқали ўтган кемалардан тўловлар ундирилганини айтган.

 

Унинг таъкидлашича, ундирилган маблағ миқдори кема тури, юк ҳажми ва хавф даражасига қараб фарқ қилади.

 

 “Қоидаларни биз белгилаймиз”, — деган у.

 

АҚШ президенти Доналд Трамп Ҳормуз бўғози орқали ўтиш учун Эронга тўлов қилган кемаларга нисбатан чоралар кўрилиши мумкинлигини билдирган эди.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.