Жаҳон

АҚШ, Хитой ва Россия энди Европага қарши турибди — Макрон

Франция президенти Европа давлатларини ўз манфаатларини қатъийроқ ҳимоя қилишга ва фаолроқ сиёсат юритишга чақирди.

АҚШ, Хитой ва Россия энди Европага қарши турибди — Макрон

Франция президенти Эммануэл Макрон Европа давлатларини ўз манфаатларини қатъийроқ ҳимоя қилишга ва фаолроқ сиёсат юритишга чақирди. Бу ҳақда Point.md ёзмоқда.

 

Фарнсия етакчиси ҳозирги геосиёсий вазиятда АҚШ, Хитой ва Россия Европага нисбатан мураккаб позицияда турганини билдирди.

 

Қайд этилишича, Макрон бу баёнотни Афина шаҳрида Греция бош вазири Кириакос Митсотакис билан ўтказилган муҳокама чоғида билдирган. Макронга кўра, ҳозирги вазият Европа учун “уйғониш палласи”дир.

 

“АҚШ, Россия ва Хитой раҳбарлари Европага нисбатан қарши позицияда турибди. Шу боис Европа ўз сиёсатини қайта кўриб чиқиши зарур”, — деди у.

 

Макрон Европа давлатларини ўзига ишончни ошириш ва мустақил сиёсий кун тартибини шакллантиришга чақирди.

 

Унинг фикрича, АҚШ билан муносабатлардаги таранглик ҳатто Доналд Трамп президентлик муддати якунлангандан кейин ҳам сақланиб қолади. 

 

“Бу вақтинчалик эмас, балки узоқ муддатли тенденция. Айрим йўналишларда ҳамкорлик давом этиши мумкин, бироқ умумий ёндашув ўзгармайди”, — деди Макрон.

 

Франция президенти Трампнинг биринчи муддати Европада вақтинчалик ҳолат сифатида қабул қилинганини, бироқ ҳозир бу қараш ўзгарганини қайд этди. Унинг сўзларига кўра, Европа давлатлари энди бирлашиб, ўз манфаатларини фаол ҳимоя қилиши зарур.

 

Маълум қилинишича, Макрон Афинага Европа кенгашининг Кипрда ўтказилган норасмий йиғилишидан сўнг ташриф буюрган. Греция ва Франция яқин кунларда икки томонлама хавфсизлик келишувини янгилашни режалаштирмоқда.

 

custom img

Эронга қочиш: 17 нафар афғон ташналикдан ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида бир оиланинг беш нафар аъзоси ҳам бор.

custom img

Ҳусийлар Саудия Арабистонига зарба берди: Ар-Риёд “қатъий жавоб” ваъда қилди

Ҳусийлар Саудия ҳудудига уюштирган ракета ва дрон ҳужумларини Ямандаги Саудия ҳаво зарбаларига жавоб сифатида изоҳлади.

custom img

АҚШ суди янги виза қоидаларини блоклади: журналист ва талабалар учун чекловлар вақтинча тўхтатилди

Таклиф этилган янги тартибга кўра, хорижий талабалар АҚШда тўрт йилгача, журналистлар эса 240 кунгача қолиши мумкин эди.

custom img

Трамп музокарани таклиф қилди, Эрон шарт қўйди

Эрон расмийси АҚШ билан музокаралар учун белгиланган шартларга амал қилинишини талаб қилди.

custom img

Нетаняxу Ғазо ҳақидаги фильмни танқид қилди: уни антисемитик тарғибот деб атади

Исроил бош вазири Венеция кинофестивалида мукофотланган “NAZA” ҳужжатли фильмига кескин муносабат билдирди.

custom img

Хитой сунъий интеллект пойгасини танқид қилди: Пекин ҳамкорликка чақирди

Пекин сунъий интеллект соҳасидаги рақобатни кескинлаштириш ва технологик устунликка интилиш ҳақидаги қарашларни танқид қилди.

custom img

Ўзбекистон Биринчи хоними Корея Миллий сарой музейига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева ва Ким Хе Гён икки томонлама учрашув ўтказди.

custom img

Европада газ нархи кескин ошди: 2022 йил охиридан бери энг юқори кўрсаткич

Европа газ бозори Яқин Шарқдаги вазият ва муҳим транспорт йўналишларида юзага келаётган хавфлар фонида босим остида қолди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"