Жаҳон

Ливан билан тинчлик жараёни бошланган — Нетаняху

Исроил бош вазири Доналд Трамп Эронга ҳар томонлама кучли босим ўтказаётганини билдирди.

Ливан билан тинчлик жараёни бошланган — Нетаняху

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху Исроил Доналд Трамп маъмурияти билан Эрон устидан иқтисодий ва ҳарбий босимни кучайтираётганини маълум қилди. Бу ҳақда Iran International хабар берди. 

 

У жума куни эълон қилинган видео мурожаатида Исроил “Яқин Шарқдаги вазиятни ўзгартиришга интилаётганини” ва ҳозирги сиёсий ҳамда ҳарбий чоралар шу стратегия доирасида амалга оширилаётганини билдирди.

 

Нетаняху Эрон масаласида АҚШ билан ҳамкорлик давом этаётганини таъкидлаб, Трамп билан ўтган суҳбат “жуда яхши” бўлганини қайд этди. Унинг сўзларига кўра, АҚШ Эронга нисбатан иқтисодий ва ҳарбий босимни кучайтирмоқда ва Исроил ҳам бу жараёнда тўлиқ ҳамкорликда ҳаракат қилмоқда.

 

Шунингдек, у Исроилнинг шимолий йўналишдаги вазиятига тўхталиб, Ливан билан дипломатик муносабатлар бошланганини билдирди.

 

Унинг айтишича, томонлар ўртасида “тарихий тинчлик”ка эришиш жараёни бошланган, бироқ бу жараённи издан чиқаришга уринишлар мавжуд.

 

“Ливан бўйича биз Исроил ва Ливан ўртасида тарихий тинчликка эришиш жараёнини бошладик, аммо 'Ҳизбуллоҳ' уни бузишга уринмоқда,” — деди Нетаняху.

 

Маълумот ўрнида, 23 апрель куни кечқурун АҚШ президенти Доналд Трамп Исроил ва Ливан ўртасидаги сулҳ яна уч ҳафтага узайтирилганини ва Вашингтон икки давлат ўртасида узоқ муддатли тинчлик келишувига эришишга интилаётганини эълон қилди.

 

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.