Жаҳон

Японияда давлат хизматчиларига “шортик” кийишга рухсат берилди

Ушбу чора орқали расмийлар кондиционерларга бўлган боғлиқликни камайтириб, энергия харажатларини қисқартиришни кўзламоқда.

Японияда давлат хизматчиларига “шортик” кийишга рухсат берилди

Япониянинг Токио шаҳри ҳокимияти давлат хизматчиларига ёзги иссиқда энергия харажатларини камайтириш мақсадида костюм ўрнига шортик кийишни тавсия қилмоқда. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар берди.

 

Маълум қилинишича, расмийлар бу чора АҚШ–Исроилнинг Эрон билан уруши фонида энергия харажатларининг ошиши ортидан қабул қилинганини билдирмоқда.

 

Япониянинг ‘Cool Biz’ энергия тежаш ташаббусидан илҳомланган Токио расмийлари ушбу чора кондиционерларга бўлган боғлиқликни камайтиришига умид қилмоқда. 2005 йилда Япония атроф-муҳит вазирлиги томонидан йўлга қўйилган ушбу дастур дастлаб давлат хизматчиларига галстук ва пиджакдан воз кечишни тавсия этган, бироқ ҳозиргача шортик кийишга рухсат бермаган эди.

 

Энергия танқислиги хавфи Токиода давлат хизматчиларига иш жойида эркинроқ кийинишга рухсат берилишига сабаб бўлган омиллардан бири сифатида кўрилмоқда. Agence France-Прессе хабарига кўра, ташаббус жорий этилганидан буён айрим ходимлар шортик, футболка ва қисқа енгли кийимларда ишга келишни бошлаган.

 

Маҳаллий ОАВга интервью берган бир давлат хизматчиси шортикда ишга келган илк кунини изоҳлаб, “Аввалига бироз ҳаяжонландим, аммо жуда қулай экан, иш самарадорлигим ҳам ошади деб ўйлайман”, — деган.

 

Токио губернатори Юрико Коике эса электр энергияси таъминоти билан боғлиқ вазият мураккаб бўлиши мумкинлигини таъкидлаб, қулай кийимларни — поло кўйлаклар, футболкалар, кроссовкалар ва айрим ҳолларда шортикларни кийишни тавсия қилган.

 

Мутахассислар фикрича, Эрон уруши омилидан ташқари, иқлим ўзгариши ҳам иш кийимларига бўлган ёндашувни ўзгартиришга мажбур қилмоқда. Япония метеорология агентлиги маълумотига кўра, мамлакат 1898 йилдан бери кузатилган энг иссиқ ёзни ўтган йили бошдан кечирган. Ҳозирда эса ҳароратнинг 40°C ва ундан юқорига чиқиши одатий ҳолга айланиб бормоқда.

 

Агентлик яқинда “кокушо” — яъни “ўта жазирама иссиқ” деб аталувчи янги экстремал об-ҳаво ҳодисасини ҳам жорий этди.

 

Яқин Шарқдаги можаронинг Осиёга таъсири

 

Япония ва Осиёнинг бошқа давлатлари Яқин Шарқдаги можаро туфайли нефть нархларининг ошиши ва ёнилғи таъминотидаги узилишлардан хавотирда. Япония импорт қиладиган нефтнинг қарийб 90 фоизи Яқин Шарқдан келади ва унинг катта қисми Ҳормуз бўғози орқали ташилади. Жанубий Кореяда ишлатиладиган табиий газнинг қарийб 20 фоизи ҳам айнан шу йўналиш орқали етказиб берилади.

 

Вьетнам, Жанубий Корея ва бошқа давлатлар энергия истеъмолини чеклаш чораларини кўрмоқда. 

 

Айрим Осиё мамлакатларида эса давлат хизматчиларига масофадан ишлаш тавсия қилинмоқда ёки иш ҳафтаси қисқартирилмоқда. Сеулда аҳолига қисқа масофаларда пиёда ёки велосипедда ҳаракатланиш тавсия этилган.

 

Япония аллақачон стратегик нефть захираларидан фойдаланишни бошлаган. Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, 1 майдан бошлаб яна қўшимча 20 кунлик нефть захирасини бозорга чиқариш режалаштирилмоқда. Шунингдек, мамлакат Ҳормуз бўғозидан ташқари йўллар орқали етказиб берувчилардан ҳам нефть харид қилмоқда.

 

Мутахассислар огоҳлантиришича, агар муҳим денгиз йўлаги орқали юк ташиш тез орада тикланмаса, дунёнинг тўртинчи йирик иқтисодиёти бўлган Японияда хом нефть танқислиги юзага келиши мумкин. Бу эса 1970 йиллардаги нефть инқирозлари давридаги каби бензин ва электр энергиясидан фойдаланишни кескин чеклаш чораларига олиб келиши эҳтимолдан холи эмас.

 

custom img

Кобулдаги хусусий мактабда портлаш содир бўлди, ўқувчилар жароҳатланди

Ўқувчилар дарслардан чиққанидан кейин мактаб ҳовлисига граната отилган.

custom img

Қозоғистонда 19 ёшли ўзбекистонлик келин вафот этди

У ўлимидан олдин дугонасига эри ширинлик туфайли уни урганини айтган.

custom img

Трамп Макка келишувини Яқин Шарқнинг бирлашуви деб атади

АҚШ президенти мазкур битим минтақа давлатларининг ўзини ҳимоя қилиш имкониятларини кучайтиришини таъкидлаган.

custom img

Жанубий Корея ва АҚШ қўшма ҳарбий машғулотларни бошлади

Маневрларда Жанубий Кореянинг қарийб 18 минг ҳарбий хизматчиси қатнашмоқда.

custom img

“Исроил минтақадаги урушларнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи” – Эрдўған

Туркия президенти Анқара тинчликка таҳдид қилинадиган ҳолатда урушдан қочмаслигини билдириб, Исроилнинг Ғазо ва Ливандаги ҳарбий амалиётларини кескин танқид қилди.

custom img

АҚШ Эронга қарши ядровий қурол ишлатиши мумкин

Собиқ конгрессмен АҚШ Эронга қарши ядровий қурол қўллаш эҳтимолини муҳокама қилаётганини маълум қилди.

custom img

Эрон АҚШ аскарларини қўлга олган ёки ўлдирганлар учун мукофот белгилади

Аёллар учун мукофот миқдори икки баравар бўлиши айтилди.

custom img

Исроил армияси “Ҳизбуллоҳ”нинг юқори мартабали қўмондони йўқ қилинганини маълум қилди

IDF қўмондоннинг Исроил ҳарбийларига қарши ҳужумларни, жумладан, дрон ҳужумларини тайёрлашда иштирок этганини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"