Ўзбекистон

Наманганда каналда оқиб кетаётган 3 ёшли бола қутқарилди

ФВБ ходими боланинг оқиб кетаётганини пайқагач, сувга сакраб уни олиб чиққан. Болага ўз вақтида ёрдам кўрсатилган ва унинг аҳволи яхши.

Наманганда каналда оқиб кетаётган 3 ёшли бола қутқарилди

Наманган вилояти Янги Наманган туманида 26 апрель куни ФВВ ходими каналда оқиб кетаётган 3 ёшли болани қутқариб қолди. Бу ҳақда вилоят ФВБ хабар берди.

 

Маълум қилинишича, ҳодиса тумандаги “Мингтерак” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан оқиб ўтувчи Катта Наманган каналида содир бўлган.

 

Давлатобод тумани фавқулодда вазиятлар бўлими ходими Улуғбек Асқаров хизматдан уйга қайтаётган вақтда каналда 3 ёшли боланинг оқиб кетаётганини пайқаб қолган.

 

Шундан сўнг қутқарувчи зудлик билан сувга сакраб, чўкаётган болани олиб чиққан ва унинг ҳаётини сақлаб қолган. Маълум қилинишича, болага ўз вақтида ёрдам кўрсатилган ва ҳозирда унинг аҳволи яхши.

 

Қутқарув жараёни маҳаллий аҳоли хонадонларидан бирига ўрнатилган кузатув камерасига ҳам тушиб қолган.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.