Спорт

Навбаҳор Ҳамидова World Boxing кубогида икки карра чемпион бўлди

У Остона шаҳрида бўлиб ўтган 2025-йилги турнирда ҳам олтин медални қўлга киритган.

Навбаҳор Ҳамидова World Boxing кубогида икки карра чемпион бўлди

Бразилиянинг Фоз до Игуасу шаҳрида ўтказилаётган World Boxing кубогида ўзбекистонлик боксчи Навбаҳор Ҳамидова яна бир бор юқори натижа қайд этди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар берди.

 

Маълум қилинишича, -65 кг вазн тоифасида ярим финал босқичида рингга кўтарилган Ҳамидова англиялик Саха Ҳикейни 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, финал йўлланмасини қўлга киритди.

 

Ҳал қилувчи баҳсда эса у қозоғистонлик Аида Абикеевага қарши ишончли жанг ўтказиб, 5:0 ҳисобида мутлақ устунлик билан ғалаба қозонди ва турнир чемпионига айланди.

 

Қайд этилишича, Навбаҳор Ҳамидова аввал ҳам — 2025 йилда Остона шаҳрида бўлиб ўтган World Boxing кубогида олтин медални қўлга киритган. Ўша финалда у туркиялик машҳур боксчи, Олимпиада чемпиони Бусеназ Сурменелини мағлуб этган.

 

Шу тариқа, Ҳамидова мазкур мусобақа тарихида икки карра чемпион сифатида ўз номини мустаҳкамлади.

custom img

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

custom img

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

custom img

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси яна учта медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик спортчилар Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларининг навбатдаги баҳсларида аралаш жанг санъати ва ушу йўналишларида учта кумуш медалга сазовор бўлди.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 жамоаси чорак финал йўлланмасини нақд қилди

Равшан Ҳайдаров шогирдлари муддатидан аввал гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалади.

custom img

Исроил бойкот қилинди: Покистон Исроилга қарши доскага чиқмади

Самарқандда ўтаётган 46-FIDE Жаҳон шахмат Олимпиадасининг биринчи турида Покистон шахмат федерацияси шахматчиларини Исроилга қарши ўйнатмади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"