Сиёсат

Остонада ОҲИЧКнинг иқлим ва барқарор ривожланиш бўйича йиғилиши ўтказилди

Ўзбекистон 2030 йилга бориб яшил энергия улушини 54 фоизга етказишни режалаштирмоқда.

Остонада ОҲИЧКнинг иқлим ва барқарор ривожланиш бўйича йиғилиши ўтказилди

 

Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида ўтказилаётган Минтақавий экологик саммит доирасида Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш (ОҲИЧК)нинг “Глобал иқлим ўзгариши ва ОҲИЧК минтақасида барқарор ривожланиш” мавзусидаги йиғилиши бўлиб ўтди.

 

Тадбирда аъзо давлатлар ҳукуматлари, халқаро ташкилотлар ва эксперт доиралар вакиллари иштирок этди. Учрашувдан кўзланган асосий мақсад иқлим ўзгариши шароитида минтақавий мулоқотни мустаҳкамлаш, ҳамкорликни кенгайтиришдан иборат бўлди.

 

Йиғилиш давомида иқлим ўзгариши, сув ресурсларини самарали бошқариш, экологик ифлосланишга қарши курашиш, чўлланишнинг олдини олиш ҳамда биохилма-хилликни сақлаш каби асосий экологик масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, экологик йўналишда тажриба алмашиш ва қўшма ташаббусларни илгари суриш зарурлиги қайд этилди.

 

Ўзбекистон номидан Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Иқлим ўзгариши миллий маркази директори Фаррух Саттаров сўзга чиқди. У иқлим ўзгариши мамлакат иқтисодиёти, қишлоқ хўжалиги ва ижтимоий соҳаларга бевосита таъсир кўрсатаётганини таъкидлади.

 

ММБҲ 3.0'dagi маълумотларига кўра, Ўзбекистон ҳарорат ошиши ва ерларнинг деградацияси каби иқлимий хатарлар кучайишига дуч келмоқда.

 

Жавоб чораси сифатида мамлакат ўз мажбуриятларини кучайтирди, жумладан, 2035 йилга бориб 2010 йил даражасига нисбатан ЯИМнинг углерод сиғимини 50 фоизга камайтириш мақсади қўйилган. Бунинг учун катта миқдордаги ресурслар — чиқиндиларни камайтириш учун тахминан 33,7 млрд доллар ва мослашиш учун 15,7 млрд доллар талаб этилади.

 

Асосий устувор йўналишлар сифатида қайта тикланувчи энергияни ривожлантириш, табиий экотизимларни тиклаш, сувдан оқилона фойдаланиш ҳамда иқлим сиёсатини иқтисодий ривожланиш стратегияларига интеграция қилиш белгиланди. Хусусан, 2030 йилга бориб мамлакат энергия балансида «яшил» энергия улушини 54 фоизга етказиш режалаштирилган.

 

Шунингдек, Париж келишуви мақсадларига эришиш учун жаҳон миқёсидаги саъй-ҳаракатлар ҳозирча етарли эмаслиги, бу эса СОП29 натижаларида ҳам тасдиқлангани қайд этилди. Шу муносабат билан, жумладан, ОҲИЧК доирасида минтақавий ҳамкорликни янада кучайтириш муҳимлиги таъкидланди.

 

Йиғилиш якунида Ўзбекистон минтақада иқлим бўйича амалий ҳамкорликни кенгайтириш ва қўшма ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканини яна бир бор тасдиқлади.

custom img

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

custom img

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

custom img

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

custom img

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

custom img

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

custom img

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

custom img

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"