Ўзбекистон

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғонанинг саноат ва инвестиция салоҳияти билан танишди

Президент тадбиркорларни қийнаётган масалаларни тинглаб, уларни ҳал этиш бўйича мутасаддиларга аниқ топшириқлар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғонанинг саноат ва инвестиция салоҳияти билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев ташрифининг иккинчи куни Фарғона шаҳридаги Инвесторларга хизмат кўрсатиш маркази фаолияти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

 

 

Маълум қилинишича, Фарғона шаҳрида ташкил этилган “Фарғона экспо” халқаро кўргазмалар маркази фаолияти вилоятнинг иқтисодий салоҳиятини кенг намойиш этиш, саноат кооперациясини ривожлантириш, экспортни рағбатлантириш ва инвесторлар учун қулай сервис муҳитини яратишга қаратилган.

 

 

Марказ нафақат кўргазма майдони, балки тадбиркорлар ва инвесторлар учун яхлит мулоқот майдончаси вазифасини ўтамоқда.Беш гектар майдонни эгаллаган мажмуада 200 дан ортиқ ишлаб чиқарувчи корхоналар маҳсулотларини намойиш этиш имконияти яратилган.

 

 

Янги барпо этилган 8 қаватли бинонинг дастлабки икки қавати савдо, инвестиция ва тадбиркорликни қўллаб-қувватловчи ташкилотлар учун ажратилган. Юқори қаватлар эса инвесторлар ва бизнес вакиллари учун офис сифатида тақдим этилади.

 

 

Марказда йил давомида 15 та тармоқ йўналиши бўйича доимий кўргазма-ярмарка фаолият юритади. Бу ерда давлат идоралари, ишлаб чиқарувчилар, экспортчилар ва инвесторлар бир майдонда учрашиб, амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш имконига эга бўлади. Фарғона тажрибасининг самарадорлигини инобатга олган ҳолда, бундай замонавий кўргазма залларини Тошкент шаҳри, Бухоро, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳам барпо этиш режалаштирилган.

 

 

Президентга вилоят учун таклиф этилаётган қатор йирик инвестиция лойиҳалари тақдим қилинди. Жумладан, Хитой билан ҳамкорликда “Евросиё халқаро савдо маркази”ни барпо этиш, Жанубий Корея билан биопеллет ишлаб чиқариш ва иссиқлик энергияси станциясини ташкил этиш, Туркия билан замонавий тиббиёт кластерини шакллантириш режалари кўриб чиқилди.

 

Шунингдек, Франция, Испания, Бирлашган Араб Амирликлари ва Қатар билан ҳамкорликда аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлашга қаратилган йирик инфратузилмавий лойиҳа тақдим этилди.

 

 

Вилоятда 5 юлдузли меҳмонхона ва замонавий конгресс-холл қуриш, Қувасой шаҳрида янги форматдаги истироҳат боғини ташкил этиш, электромобиллар учун аккумулятор ишлаб чиқариш каби истиқболли ташаббуслар ҳам кўриб чиқилди.

 

 

Давлат раҳбари марказда Фарғона вилоятининг саноат ва хизмат кўрсатиш салоҳиятига оид кўргазмалар билан танишди. Ҳунармандчилик, қурилиш материаллари, электротехника, машинасозлик, тўқимачилик, чарм-пояфзал ва заргарлик соҳаларида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар намойиш этилди.

 

Иккинчи йирик залда озиқ-овқат саноати, экологик транспорт, нефть-газ тармоғи, мебелсозлик, фармацевтика ва кимё саноатига оид маҳсулотлар тақдимоти ташкил этилди. Бу кўргазмалар ҳудудда ишлаб чиқариш тармоқлари кенг қамровда ривожланаётганини намоён қилди.

 

 

Шу ернинг ўзида давлат раҳбари хорижий тадбиркорлар билан мулоқот қилди. Инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

 

 

Хусусан, олтинни қайта ишлаш фабрикаси фаолиятини кенгайтириш, замонавий кабель ишлаб чиқариш корхонасини барпо этиш билан боғлиқ ташаббусларга алоҳида эътибор қаратилди.

 

Президент тадбиркорларни қийнаётган масалаларни тинглаб, уларни ҳал этиш бўйича мутасаддиларга аниқ топшириқлар берди. Барча лойиҳаларни амалга оширишда тезкорлик, самарадорлик ва очиқликни таъминлаш устувор вазифа сифатида белгиланди.

custom img

“Одил судлов – 2030”: суд тизимида янги ислоҳотлар босқичи

2027–2030 йилларда барча туман ва шаҳарларда фуқаролик ишлари бўйича судлар ташкил этилади.

custom img

Урганч аэропортидан Хивага қатнов вақти 40 дақиқагача қисқаради

Давлат раҳбари янги электропоездда Хива шаҳрига келди.

custom img

Ёшлар замонавий меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитилади

Президент Хоразм илғор касбий маҳорат техникуми ва Касблар шаҳарчаси фаолияти билан танишди.

custom img

Томди туман суди раиси лавозимига мажбуран тайинлангани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Судьялар олий кенгаши унинг тайинлови ЙТҲ билан боғлиқ экани ҳақидаги тахминларни асоссиз деб атади.

custom img

Президент “Тилло домор” корхонасининг янги ишлаб чиқариш мажмуаси фаолияти билан танишди

Корхонада 70 дан ортиқ турдаги сут маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, йилига қарийб 100 миллиард сўмлик маҳсулот тайёрланади.

custom img

Урганч халқаро аэропортида йўловчиларга хизмат кўрсатиш қуввати соатига 300 нафардан 1 минг 300 нафаргача ортади

Президент Урганч халқаро аэропортининг расмий делегациялар учун мўлжалланган янги терминалини кўздан кечирди.

custom img

Омскдаги ёнғинда жароҳатланган икки ўзбекистонликнинг аҳволи оғир экани маълум қилинди

Улардан бири сунъий нафас олиш аппаратига уланган, иккинчиси ҳам реанимация бўлимида даволанмоқда.

custom img

Муддатли тўлов хизматлари операторлари фаолияти йўлга қўйилади

Банклар ва микромолия ташкилотларидан ташқари, муддатли тўлов хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар оператор деб эътироф этилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"