Ўзбекистон

Россиядан ота-она қарамоғисиз қолган уч бола Ўзбекистонга қайтарилди

Жорий йилда Россиядан қайтарилган болалар сони 43 нафарга етди.

Россиядан ота-она қарамоғисиз қолган уч бола Ўзбекистонга қайтарилди

 

Жорий йилнинг 28 апрель куни ота-оналари Россиядан депортация қилингани сабабли қаровсиз қолган уч нафар вояга етмаган бола Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги матбуот хизмати маълум қилди.

 

Болалар Тошкент шаҳридаги Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортга олиб келинган. У ерда уларга дастлабки тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатилиб, ҳолати баҳоланди ҳамда тегишли ҳужжат ва тартиб-таомиллар амалга оширилган.

 

Шу куннинг ўзида болалар ўз ота-оналарига топширилган. Ҳозирда уларнинг яшаш ҳудудида «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан кейинги ижтимоий қўллаб-қувватлаш ишлари олиб борилмоқда.

 

Таъкидланишича, жорий йил бошидан буён Россия Федерацияси ҳудудидан Ўзбекистонга қайтарилиб, оилалари билан бирлаштирилган вояга етмаганлар сони 43 нафарга етди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"