Ўзбекистон

Ўзбекистонда аёлларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтиришга қаратилган қўшма дастур ишга туширилди

Дастур орқали Ўзбекистонда 1 000 та оила тенг ҳуқуқли оилавий амалиётларни ривожлантириш ва бандлик имкониятларидан фойдаланиш бўйича қўллаб-қувватланади, 3 000 жуфтлик эса никоҳ олди ва оилавий маслаҳат хизматларидан фойдаланади.

Ўзбекистонда аёлларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтиришга қаратилган қўшма дастур ишга туширилди

Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасидаги ҳамкорлик доирасида Европа Иттифоқи БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA), UN Women ва UNICEF билан биргаликда “Ўзбекистонда аёлларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш” номли янги Қўшма дастурни расман ишга туширди. 

 

 

Дастур инсон капитали, репродуктив саломатлик ва демографик барқарорликка муҳим инвестицияларни тақдим этади ҳамда аёлларнинг сифатли оила режалаштириш хизматлари, муносиб меҳнат, таълим ва тадбиркорлик имкониятларидан фойдаланишини кучайтиради, гендер тенглиги, бандлик ва инклюзив иқтисодий ўсишга алоҳида эътибор қаратади.

 

 “Ўзбекистон Ҳукумати гендер тенглигини илгари суриш ва барча соҳаларда аёллар учун имкониятларни кенгайтиришга содиқ қолмоқда. Ушбу дастур аёлларнинг иқтисодий иштирокини мустаҳкамлашга, оилаларни қўллаб-қувватлашга ва мамлакатимизда барқарор ривожланишни таъминлашга хизмат қилади”, деди тадбирда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайхо Махкамова.

 

Дастур иқтисодий имкониятлар, ижтимоий меъёрларни ўзгартириш ва ҳуқуқларга асосланган репродуктив саломатлик хизматларидан фойдаланиш йўналишларини бирлаштиради. Мақсадли кўникмаларни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва хусусий сектор билан ҳамкорлик орқали дастур аёлларнинг муносиб меҳнат ва даромад манбаларига кириш имкониятларини кенгайтиради. 

 

“Аёлларнинг иқтисодий жиҳатдан имкониятларини кенгайтириш нафақат тенглик масаласи — бу барқарор ўсиш ва янада мустаҳкам жамият учун зарур шартдир. Ушбу ташаббус орқали Европа Иттифоқи Ўзбекистонни ўз ислоҳотлар мақсадларини бутун мамлакат бўйлаб аёллар учун реал имкониятларга айлантиришда қўллаб-қувватлашдан фахрланади”, дея қайд этди Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Тойво Клаар.

 

Дастур шунингдек репродуктив саломатлик ва оилани режалаштириш хизматларини ўз ичига олган муҳим хизматлардан фойдаланиш имкониятларини мустаҳкамлайди. Бу эса аёлларга ўз соғлиги, оиласи ва турмуш шароити бўйича онгли қарорлар қабул қилиш имконини беради.

 

 

 “Аёлларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш соғлиқ, ҳуқуқ ва танлов имкониятлари билан чамбарчас боғлиқ. Ушбу дастур орқали UNFPA аёлларнинг ўз ҳаёти бўйича онгли қарорлар қабул қилиши, сифатли хизматлардан фойдаланиши ва иқтисодий ҳамда ижтимоий ҳаётда тўлиқ иштирок этишини таъминлашга содиқдир”, деди БМТ Аҳолишунослик жамғармасининг Ўзбекистондаги доимий вакили доктор Нигина Абасзаде.

 

Қайд этилишича дастур орқали Ўзбекистонда 1 000 та оила тенг ҳуқуқли оилавий амалиётларни ривожлантириш ва бандлик имкониятларидан фойдаланиш бўйича қўллаб-қувватланади, 3 000 жуфтлик эса никоҳ олди ва оилавий маслаҳат хизматларидан фойдаланади. 700 нафар ўсмир қизлар, жумладан 150 нафар ногиронлиги бўлган қизлар, ҳаётий кўникмаларни ривожлантириш, таълим ва бандлик имкониятларидан фойдаланиш имконига эга бўлади.

 

5 000 нафар аёл касбий ва рақамли таълим олади ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича қўллаб-қувватланади. Бундан ташқари яна юзлаб хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини кўтариш режалари баён қилинди. 

  

Маълумот учун: “Ўзбекистонда аёлларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш” қўшма дастури Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилади ва унинг умумий бюджети 5,1 миллион еврони ташкил этади. Дастур 2026–2028 йиллар давомида амалга оширилади. У БМТ Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA) етакчилигида, UN Women ва UNICEF ҳамкорлигида амалга оширилади ҳамда Ўзбекистон бўйлаб, 14 та ҳудудда мақсадли фаолиятлар билан жорий этилади.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"