Ўзбекистон

Ўзбекистонда корхоналардан чиқувчи зарарли моддалар ташланмаси камайтирилди

25 та ёқилғини механик тозаловчи филтрлар янгиланди, 13,5 МВт қувватли қуёш фотоэлектр станциялари ишга туширилди.

Ўзбекистонда корхоналардан чиқувчи зарарли моддалар ташланмаси камайтирилди

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ 2026 йил биринчи чорагида Sustainable Fitch агентлигининг илк ESG рейтингига эга бўлди.

 

Маълум қилинишича, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ таркибига кирувчи электр станциялар атроф-муҳитга таъсир даражасига кўра I, II ва III тоифаларга мансуб бўлиб, барча корхоналарда экологик бошқарув ISO 14001 халқаро стандарти ҳамда ESG (экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув) тамойиллари асосида йўлга қўйилган. 

 

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза этиш йўналишида амалга оширилган ишлар натижасида “Иссиқлик электр станциялари” АЖ 2026 йил биринчи чорагида Sustainable Fitch агентлигининг илк ESG рейтингига эга бўлди. Компания 50 балл кўрсаткични қайд этиб, барқарор ривожланиш соҳасида шаклланган институционал асосларни намоён этган.

 

Жорий йилнинг 1-чораги якунлари бўйича тизим корхоналарида олиб борилган чора-тадбирлар натижасида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,4 минг тонна ифлослантирувчи моддалар ва 300 минг тонна CО₂ моддаси ташланмалари камайтирилди.

 

Атмосферага салбий таъсирни камайтириш мақсадида амалий чоралар кўрилди. Жумладан:

 

  • “Яшил макон” дастури доирасида баҳор мавсумида 19 минг туп дарахт ва бута кўчатлари экилиб, режалар 190 фоизга бажарилди;
  • чанг-газ тозалаш қурилмаларида профилактика ишлари олиб борилди;
  • 25 та ёқилғини механик тозаловчи филтрлар янгиланди;
  • 13,5 МВт қувватли қуёш фотоэлектр станциялари ишга туширилди;
  • анъанавий автомашина парки модернизация қилиниб, 25 та электромобиль эксплуатацияга киритилди;
  • Сирдарё ИЭСда авариявий ва фавқулодда ҳолатларда мазут ёқиш жараёнларини оптималлаштириш мақсадида замонавий эмульсия тайёрлаш қурилмаси ўрнатилди.

 

Шунингдек, рақамли экологик назоратни кучайтириш бўйича ишлар амалга оширилмоқда. Бугунги кунда 19 та устувор манба автоматик мониторинг станциялари билан жиҳозланган бўлиб, уларнинг 11 таси ягона ахборот тизимига интеграция қилинган, қолганлари бўйича ишлар давом этмоқда.

 

Санитар-ҳимоя зоналарида эса жами 13 та экопост ўрнатилган бўлиб, уларни босқичма-босқич интеграция қилиш ишлари амалга оширилмоқда.

 

Ҳозирги кунда 7 та сув тозалаш иншооти орқали йилига 26 миллион кубметр сув тозаланиб, унинг 18 миллион кубметри қайта ишлаб чиқариш жараёнларига йўналтирилмоқда.

 

Шу билан бирга, суғориш тизимлари 45 километрга етказилиб, яшил ҳудудларни сақлаш ва ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

 

Бундан ташқари, 2,2 гектар ер майдонида рекультивация ишлари амалга оширилиб, бузилган ерлар тикланди.

 

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.