Ўзбекистон

Ўзбекистон Киберхавфсизлик маркази ходимларининг шахсий маълумотлари ўғирландими?

Хакер яна бошқа маълумотларни эълон қилмаслик учун 200 минг доллар сўраган. Ҳолат юзасидан Киберхавфсизлик маркази расмий муносабат билдирди.

Ўзбекистон Киберхавфсизлик маркази ходимларининг шахсий маълумотлари ўғирландими?

Кибержиноятчилар ва хакерлар ўғирлаган маълумотларини сотадиган сайтда Ўзбекистон Киберхавфсизлик марказининг 100 нафар ходимига тегишли шахсий маълумотлар эълон қилинди.

 

 

Номаълум хакер маълумотларни марказнинг ички базасидан олганини, унинг қўлида бундан ҳам муҳимроқ маълумотлар борлигини айтган. Уларнинг эълон қилинишини тўхтатиш эвазига 200 000 минг доллар талаб қилган.

 

Ушбу ҳолат юзасидан Киберхавфсизлик маркази расмий муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, ўтказилган дастлабки ўрганишлар натижасига кўра, мазкур тарқатилаётган маълумотлар ҳақиқатга мос келмайди ва марказ ички ахборот тизимлари бузилмаган ва бундай турдаги маълумотлар базасидан фойдаланилмайди.

 

Шунингдек, марказ хабарида  “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонуннинг 12-1 моддаси 2-қисми эслатиб ўтилган. 

 

Қонунга мувофиқ, веб-сайтнинг ёки интернет саҳифасининг эгаси, шу жумладан блогер ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштириладиган Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайтига ёки интернет саҳифасига ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборотни жойлаштиришдан аввал унинг тўғрилигини текшириши, шунингдек, жойлаштирилган ахборотнинг нотўғрилиги аниқланган тақдирда уни дарҳол ўчириб ташлаши шарт.

 

Аввал ҳам 2026-йил февралда ҳукумат тизимларидан камида 15 миллион Ўзбекистон фуқаросининг шахсий маълумотлари сиздирилиб, Дарк Wебъга жойлаштирилгани ҳақида хабар берилганди. Ҳолат юзасидан Киберхавфсизлик маркази ДУК ўрганишлар олиб борилаётганини ва кейинроқ қўшимча маълумот тақдим этилишини маълум қилган.

 

Ўша пайтда Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов 15 миллион фуқаронинг маълумоти интернетда сотилиш ҳолати йўқлигини айтган.

 

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"