Жаҳон

Москвада 9 май арафасида мобил алоқа чекланади

SMS юбориш хизматлари ва ҳатто чекловлар вақтида ишлаши керак бўлган махсус интернет ресурслар фаолияти ҳам тўхтатилиши мумкин.

Москвада 9 май арафасида мобил алоқа чекланади

Москвада 9 май куни ўтказиладиган ҳарбий парад арафасида мобил алоқа ва интернет хизматларига кенг кўламли чекловлар жорий этилиши кутилмоқда. Бу ҳақда BBC манбаларга таяниб хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Россия пойтахтида 5, 7 ва 9 май кунлари мобил алоқа тўлиқ чекланади. Шунингдек, SMS юбориш хизматлари ва ҳатто чекловлар вақтида ишлаши керак бўлган махсус “оқ рўйхат”даги интернет ресурслар фаолияти ҳам тўхтатилиши мумкин.

 

Манбалар чекловлар фақат шаҳар марказида эмас, балки Москва шаҳрини айланиб ўтадиган йирик ҳалқа автомобиль йўли (МКАД) ҳудуди доирасида ҳам амал қилишини билдирган.

 

Аввалроқ, март ойи бошидан Москва марказида мобил интернет мунтазам узиб қўйилгани кузатилган. Натижада навигация тизимлари, тўлов терминаллари ва айрим хизматлар ишламай қолган. Интернет таъминоти 24 март куни ҳеч қандай расмий изоҳсиз тикланган.

 

Кейинроқ Россия Президенти Владимир Путин интернет узилишларини хавфсизлик масалалари билан боғлиқлигини билдирган.

 

Шу билан бирга, Россия Мудофаа вазирлиги 9 май куни Қизил майдонда ўтказиладиган парад дастури ўзгартирилганини маълум қилди. Унга кўра, 2007 йилдан бери илк бор ҳарбий техника колоннаси иштирок этмайди. Кремль эса тадбир “қисқартирилган форматда” ўтишини, бунга хавфсизлик билан боғлиқ омиллар ва сана юбилей эмаслиги сабаб бўлаётганини билдирган.

custom img

Трамп Макка келишувини Яқин Шарқнинг бирлашуви деб атади

АҚШ президенти мазкур битим минтақа давлатларининг ўзини ҳимоя қилиш имкониятларини кучайтиришини таъкидлаган.

custom img

Жанубий Корея ва АҚШ қўшма ҳарбий машғулотларни бошлади

Маневрларда Жанубий Кореянинг қарийб 18 минг ҳарбий хизматчиси қатнашмоқда.

custom img

“Исроил минтақадаги урушларнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи” – Эрдўған

Туркия президенти Анқара тинчликка таҳдид қилинадиган ҳолатда урушдан қочмаслигини билдириб, Исроилнинг Ғазо ва Ливандаги ҳарбий амалиётларини кескин танқид қилди.

custom img

АҚШ Эронга қарши ядровий қурол ишлатиши мумкин

Собиқ конгрессмен АҚШ Эронга қарши ядровий қурол қўллаш эҳтимолини муҳокама қилаётганини маълум қилди.

custom img

Эрон АҚШ аскарларини қўлга олган ёки ўлдирганлар учун мукофот белгилади

Аёллар учун мукофот миқдори икки баравар бўлиши айтилди.

custom img

Исроил армияси “Ҳизбуллоҳ”нинг юқори мартабали қўмондони йўқ қилинганини маълум қилди

IDF қўмондоннинг Исроил ҳарбийларига қарши ҳужумларни, жумладан, дрон ҳужумларини тайёрлашда иштирок этганини билдирди.

custom img

Венгрияда полшалик сайёҳлар автобуси ағдарилиб, 12 киши ҳалок бўлди

Полиция ҳайдовчи ухлаб қолган бўлиши мумкинлигини билдирган. Ҳайдовчи ҳибсга олинган.

custom img

Украина Россияга юзлаб дронлар билан ҳужум қилди: Wildberries омборида ёнғин чиқди

Ҳужум оқибатида 6 киши ҳалок бўлди. Москва ва бошқа ҳудудлардаги айрим аэропортлар фаолияти чекланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"