Ўзбекистон

Наманганда 24 майдан 12 июлгача 65-xалқаро гуллар фестивали ўтказилади

Фестиваль давомида Наманган 100 миллиондан ортиқ гул билан безатилади.

Наманганда 24 майдан 12 июлгача 65-xалқаро гуллар фестивали ўтказилади

Наманган шаҳрида 24 майдан 12 июлга қадар анъанавий Халқаро гуллар фестивалининг 65-мавсуми бўлиб ўтади. Тадбир доирасида шаҳар кенг кўламли маданий, спорт ва туризм дастурлари билан меҳмонларни қабул қилади.

 

Ташкилотчилар маълумотига кўра, фестиваль давомида Наманган 100 миллиондан ортиқ гул билан безатилади. Бу эса шаҳарнинг туристик жозибасини янада ошириши кутилмоқда.

 

Дастурга мувофиқ, ҳар куни турли йўналишларда тадбирлар ўтказилади. Жумладан, жаҳон ва миллий эстрада юлдузлари иштирокида концертлар, Fashion Week доирасидаги мода намойишлари, халқаро ва маҳаллий спорт мусобақалари режалаштирилган.

 

Шунингдек, илмий-амалий конференциялар, семинарлар, театр спектакллари ва цирк томошалари, халқаро ҳунармандчилик кўргазмалари ҳам ўрин олган. Фестиваль дастуридан кулгу кечалари, гастрономик тадбирлар, хусусан “Дунё таомлари Наманганда” гастрономик туризм тадбирлари жой олган.

 

Бундан ташқари, “Лаванда сайли” ҳамда замонавий дрон-шоулар ташкил этилиши режалаштирилган.

 

Мутахассислар фикрича, фестиваль ҳудудда туризмни ривожлантириш, маданий алмашинувни кенгайтириш ва маҳаллий иқтисодий фаолликни оширишга хизмат қилади.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"