Ўзбекистон

Ўзбекистонда энергетика тизими ташкил топганига 100 йил бўлди

Энергетика вазири соҳа ходимларига табрик йўллади.

Ўзбекистонда энергетика тизими ташкил топганига 100 йил бўлди

Ўзбекистонда замонавий энергетика тизими ташкил топганининг 100 йиллиги муносабати билан соҳа ходимларига табрик йўлланди. Сана 1926 йил 1 май куни Бўзсув гидроэлектр станцияси ишга туширилгани билан боғлиқ бўлиб, айнан шу воқеа мамлакат энергетика тизимига асос солган тарихий босқич сифатида эътироф этилади.

 

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ўз табригида қайд этишича, дастлабки қуввати 2 мегаватт бўлган ушбу станция ўз даврида саноат ва шаҳар инфратузилмасини электр энергияси билан таъминлашда муҳим роль ўйнаган.

 

Таъкидланишича, ўтган  аср давомида соҳа жадал ривожланиб, янги электр станциялари барпо этилиб, мавжуд тармоқлар кенгайтирилди ҳамда инфратузилма изчил модернизация қилинган.

 

Сўнгги йилларда Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида соҳага қаратилган эътибор натижасида кенг кўламли ишлар амалга оширилган.

 

Шунингдек, 2021–2025 йилларда умумий қуввати 5 582 мегаватт бўлган 15 та қуёш ва 5 та шамол электр станциялари фойдаланишга топширилди. Натижада, 2025 йилда қуёш ва шамол манбалари орқали 10,5 миллиард кВт⋅соат электр энергияси ишлаб чиқарилган бўлса, йил якунига бориб бу кўрсаткични 15 миллиард кВт⋅соатга етказиш режалаштирилган.

 

Бундан ташқари, умумий қуввати 8 минг мегаваттдан ортиқ замонавий иссиқлик электр станциялари ишга туширилган, гидроэлектр станциялар қуввати эса 2 400 мегаваттдан оширилган.

 

Қайд этилишича, жорий йил якунига қадар яна янги генерация қувватлари, подстанциялар ва минглаб километр электр тармоқларини ишга тушириш режалаштирилган.

 

Вазир ўз мурожаатида энергетика соҳаси ходимларининг фидокорона меҳнати ва касбий маҳорати келгусида ҳам тармоқнинг изчил ривожланишини таъминлашига ишонч билдирган.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"