Ўзбекистон

Андижонда сохта прокуратура ходими пора олаётганда қўлга олинди

У ҳайдовчилик гувоҳномасига ўқитиш маркази ташкил этиш учун рухсатнома олиб беришни ваъда қилган.

Андижонда сохта прокуратура ходими пора олаётганда қўлга олинди

 

Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида ўзини прокуратура органлари ходими сифатида таништириб, фирибгарлик йўли билан пул талаб қилган шахс жиноят устида қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

 

Қайд этилишича, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 2-сон касб-ҳунар мактаби директори Х.Э. ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган. У ўз аризасида туман фуқароси О. исмли шахс ўзини Андижон вилояти прокуратураси ходими сифатида таништирган А. исмли таниши орқали муассасада ҳайдовчилик гувоҳномасига ўқитиш маркази ташкил этиш учун рухсатнома олиб беришни ваъда қилганини билдирган.

 

Мазкур «хизмат» эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилинган бўлиб, ушбу маблағнинг 4 минг доллари олаётган вақтида гумонланувчи ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Шунингдек, гумонланувчи O.M. нинг аризасига асосан тезкор тадбирлар давом эттирилиб, фуқаро А.Ю. ҳам O.M.dan 4 минг АҚШ доллари олаётган вақтида қўлга олинган.

 

Дастлабки ўрганишларга кўра, А.Ю. давлат органларида, жумладан прокуратура тизимида ишламаслиги аниқланган. У олинган пулларни шахсий эҳтиёжлари учун сарфламоқчи бўлганини билдирган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ҳамда 28, 211-моддалари (пора бериш) асосида жиноят иши қўзғатилган.

 

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"