Ўзбекистон

Чирчиқда юк вагони устига чиққан икки нафар ўқувчини ток урди

Болалар оғир куйиш жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Чирчиқда юк вагони устига чиққан икки нафар ўқувчини ток урди

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида юк вагони устига чиққан икки нафар вояга етмаган мактаб ўқувчиси ток уриши оқибатида оғир тан жароҳати олди. Бу ҳақда “Мillar” дастурида хабар берилди.

 

Маълум қилинишича, 27 апрель куни Чирчиқ темир йўл бекатининг Нурҳаёт—Қодирия йўналишида тўхтаб турган юк вагонлари устига чиққан 2011 ва 2014 йилларда туғилган ўқувчилар юқори кучланишли электр токи таъсирига тушган.

 

Ҳодисадан сўнг жабрланувчилар зудлик билан тез тиббий ёрдам орқали Тошкент шаҳридаги 16-сонли Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб борилиб, жонлантириш бўлимига ётқизилган.

 

Тиббий хулосага кўра, уларга тана юзасининг 25–30 фоизини қамраб олган иккинчи ва учинчи даражали куйиш жароҳатлари ташхиси қўйилган. Ҳозирда беморларнинг аҳволи ўрта оғир деб баҳоланмоқда ва зарур муолажалар давом эттирилмоқда.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент минтақаси темирйўл транспортида хавфсизликни таъминлаш бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

 

Аввал ҳам Чирчиқ шаҳрида 17 ёшли ўсмирни поезд вагони устида ток уриб, оғир аҳволда шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар берилганди. Ҳодисада йигит танасининг қарийб 80–85 фоизи куйган. 

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.