Ўзбекистон

Тошкент метросида йўловчи аёл релсга тушиб кетди

Машинистнинг тезкор ҳаракати сабабли жиддий оқибатларнинг олди олинган.

Тошкент метросида йўловчи аёл релсга тушиб кетди

Тошкент метрополитенининг Ғафур Ғулом метро бекатида йўловчи аёл эҳтиётсизлик оқибатида поезд йўлига тушиб кетди. Бу ҳақда метрополитен матбуот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, ҳодиса 2 май куни соат 21:35 атрофида содир бўлган. Бекатга 40-сонли ҳаракат таркиби кириб келаётган пайтда аёл эҳтиётсизлик билан релсга тушиб кетган.

 

Мазкур вазиятда машинист томонидан тезкор ва аниқ чоралар кўрилиб, поезд зудлик билан тўхтатилган ҳамда хавфсизлик талаблари тўлиқ таъминланган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, йўловчи жиддий тан жароҳати олмаган. У тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан кўрик учун шифохонага олиб кетилган.

 

Қайд этилишича, ҳодиса метро қатнови жадвалига таъсир кўрсатмаган, поездлар белгиланган тартибда ҳаракатни давом эттирган.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

custom img

25 йилгача ёки умрбод: болаларга қарши жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Вояга етмаганларга нисбатан қасддан оғир ёки ўртача оғир тан жароҳати етказиш ҳамда айрим уятсиз-бузуқ ҳаракатлар оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланади.

custom img

Мактабларга талаб ошади: жорий йилда 1-синфга 800 минг бола қабул қилинди

Барча туманларда бўш давлат бинолари хусусий мактаб очиш учун 10 йилга бепул ижарага берилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"