Ўзбекистон

Халқаро қидирувдаги уч нафар ўзбекистоник БААдан экстрадиция қилинди

Улардан икки нафари фирибгарлик, яна бири одам савдоси билан боғлиқ жиноятда айбланмоқда.

Халқаро қидирувдаги уч нафар ўзбекистоник БААдан экстрадиция қилинди

 

Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси томонидан олиб борилган самарали ҳамкорлик ва тезкор чора-тадбирлар натижасида халқаро қидирувда бўлган уч нафар шахс чет эл ҳудудида қўлга олиниб, Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда ИИВ маълум қилди.

 

Маълумотларга кўра, мазкур шахслардан икки нафари фирибгарлик, яна бири эса одам савдоси жиноятини содир этганликда айбланмоқда. Жиноятлардан сўнг улар Бирлашган Араб Амирликларига яширинган.

 

Интерполнинг Тошкент ва Абу-Дабидаги Миллий марказий бюролари ўртасидаги ҳамкорлик ҳамда халқаро қидирув механизмларининг самарали ишга солиниши натижасида уларнинг аниқ жойлашуви аниқланган.

 

Амалга оширилган махсус операция доирасида учала шахс ҳам Интерполнинг Абу-Дабидаги бюроси кўмагида қўлга олиниб, белгиланган тартибда Ўзбекистонга экстрадиция қилинган.

 

Улар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига Интерпол Миллий марказий бюроси ходимлари ҳамроҳлигида олиб келинган ва қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортиш жараёнлари бошланган.

 

Қайд этилишича, чет элга яшириниш жавобгарликдан озод этмайди.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.