Ўзбекистон

Коррупцияга қарши курашда ҳокимларнинг масъулияти оширилади

Энди ҳукумат аъзолари ва ҳокимликка номзодлар коррупцияга қарши аниқ режалар тақдим этишлари шарт бўлади.

Коррупцияга қарши курашда ҳокимларнинг масъулияти оширилади

 

Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида жорий йил апрель ойида қабул қилинган ЎРҚ-1142-сонли қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Мазкур ўзгартишларга мувофиқ, эндиликда ҳукумат аъзолари ҳамда ҳоким лавозимларига номзодлар коррупцияга қарши курашиш бўйича аниқ режаларни ишлаб чиқиб, тақдим этиши шарт бўлади. Бу тартиб “Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида” ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги қонунларда мустаҳкамлаб қўйилди.

 

Шунингдек, суд-ҳуқуқ тизимида ҳам бир қатор янгиликлар жорий этилди. Жумладан, фуқаролик ва иқтисодий ишларни соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиш учун даъво миқдори сезиларли даражада оширилди. Эндиликда бу мезон юридик шахслар учун 150 БРВ, якка тартибдаги тадбиркорлар учун 100 БРВ ва жисмоний шахслар учун 50 БРВ этиб белгиланди.

 

Бундан ташқари, инвестиция шартномалари бўйича мажбуриятларни бажармаган субъектларга нисбатан судга мурожаат қилишда махсус иқтисодий ва саноат зоналари дирекциялари давлат божини тўлашдан озод этилди.

 

Мазкур ҳужжат Қонун ҳужжатлари миллий базасида эълон қилинган бўлиб, 2026 йил 1 майдан кучга кирди.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

custom img

25 йилгача ёки умрбод: болаларга қарши жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Вояга етмаганларга нисбатан қасддан оғир ёки ўртача оғир тан жароҳати етказиш ҳамда айрим уятсиз-бузуқ ҳаракатлар оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"