Ўзбекистон

Тошкентнинг янги халқаро аэропорти очилгач, эскиси ёпилади

Ҳозирги аэропорт имкониятларини 2029 йилгача тўлиқ сарфлаб бўлиши кутилмоқда.

Тошкентнинг янги халқаро аэропорти очилгач, эскиси ёпилади

Тошкентнинг янги халқаро аэропорти қурилиш ишлари 2025 йил июль ойида бошланиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда 5 май куни Самарқандда бўлиб ўтаётган Осиё тараққиёт банки йиғилиши доирасида транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев маълум қилди, дея хабар бермоқда Gazeta.uz.

 

Жасурбек Чориевнинг сўзларига кўра, лойиҳа бўйича давлат-хусусий шериклик (ДХШ) тўғрисидаги битим якуний босқичда бўлиб, ҳужжат май ойининг ўрталаригача имзоланиши кутилмоқда.

 

“Тошкентнинг янги халқаро аэропорти қурилишини июль ойида бошлаймиз. Бу аллақачон аниқ. Давлат-хусусий шериклик бўйича келишув май ойининг ўрталаригача имзоланиши лозим. Ҳозирда у якуний босқичда турибди. Имзолашимиз билан ҳукумат томонидан қисқа кўриб чиқилади, розилик олишимиз билан қурилишни бошлаймиз. Президент июль ойидан ишларни бошлаш бўйича аниқ топшириқ берган”, — деди у.

 

Вазир ўринбосари лойиҳа иштирокчилари аллақачон тайёр эканини, гап йирик халқаро консорциум ҳақида кетаётганини таъкидлади.

 

“Иштирокчилар аллақачон тайёр, у ерда катта консорциум тузилган. Биз хусусий инвестор билан ҳам хусусий, ҳам давлат шериги томонидан қўйиладиган барча шартлар баён этилган асосий ҳужжатни имзолашимиз керак”, — деди Жасурбек Чориев.

 

Унинг қайд этишича, давлат аэропортни йўловчилар оқими билан таъминлаш бўйича аниқ мажбуриятларни ўз зиммасига олмайди.

 

Тошкентнинг амалдаги аэропорти келажаги ҳақида саволга жавобан вазир ўринбосари янги аэропорт ишга туширилгач, эскисини ёпиш режалаштирилаётганини билдирди.

 

“Аслида концептуал ечим бор, хусусий шерик билан келишилган шартлар мавжуд. Агар янгисини очсак, эскисини ёпишимиз керак. Бу мантиқан тўғри. Унинг ўрнида айнан нима бўлиши эса ҳозирча номаълум”, — деди Жасурбек Чориев.

 

 

“Янги Тошкент” халқаро аэропорти Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ ва Қуйи Чирчиқ туманлари ҳудудида, 1300 гектар майдонда қурилади. Президент Шавкат Мирзиёев 2025 йил октябрь ойида қурилишга старт берган.

 

Янги аэропорт қурилиши қарори сўнгги саккиз йил ичида пойтахтга йўловчи оқими уч баравар ошиб, йилига 9 миллион кишига етиши, 2040 йилга бориб эса 24 миллиондан ошиши прогноз қилингани билан изоҳланади. 

 

Амалдаги аэропорт 11 миллион йўловчига мўлжалланган бўлиб, у шаҳар ичида жойлашган.

 

Лойиҳа давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилади. Консорциум таркиби қуйидагилардан иборат:

 

  • Vision Invest (Саудия Арабистони) — 45%
  • Sojitz Corporation (Япония) — 30%
  • Incheon International Airport Corporation (Жанубий Корея) — 15%
  • Uzbekistan Airports (Ўзбекистон) — 10%

 

Лойиҳа тўрт босқичда амалга оширилиши режалаштирилган. Биринчи босқич қиймати 2,5 млрд доллар бўлиб, у аэропорт терминали ва аэродром қурилишини ўз ичига олади.

 

Аэропорт ишга тушгач, йилига 20 миллион йўловчи ва 129 минг тонна юкни қабул қилиш, соатига 30 тагача парвоз-қатновни амалга ошириш ҳамда бир вақтнинг ўзида 62 та самолётни қабул қилиш имкониятига эга бўлади.

 

Янги аэропорт мажмуаси Тошкент — Самарқанд, Тошкент — Андижон ва Тошкент — Бўстонлиқ автомобиль йўлларига тўғридан-тўғри уланади. Шунингдек, юқори тезликдаги поездлар учун темирйўл вокзали қурилиши ва Тошкент ҳамда “Янги Тошкент” марказлари ўртасида автобус қатнови йўлга қўйилиши режалаштирилган.

custom img

Хоразм вилоятида 176 миллион долларлик 12 та лойиҳа ишга туширилди

Янги лойиҳаларни ишга тушириш маросими Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтди.

custom img

Хивада Ляонин педагогика университети филиали очилди

Мажмуани қуриш ва жиҳозлаш учун давлат бюджетидан 140 миллиард сўм ажратилган бўлиб, бу ерда 120 та янги иш ўрни яратилган.

custom img

Ўзбекистон ва Туркия журналистлари медиа соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради

Томонлар журналистлар малакасини ошириш, рақамли медиа, сунъий интеллект ва замонавий технологиялар бўйича қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди.

custom img

“Одил судлов – 2030”: суд тизимида янги ислоҳотлар босқичи

2027–2030 йилларда барча туман ва шаҳарларда фуқаролик ишлари бўйича судлар ташкил этилади.

custom img

Урганч аэропортидан Хивага қатнов вақти 40 дақиқагача қисқаради

Давлат раҳбари янги электропоездда Хива шаҳрига келди.

custom img

Ёшлар замонавий меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитилади

Президент Хоразм илғор касбий маҳорат техникуми ва Касблар шаҳарчаси фаолияти билан танишди.

custom img

Томди туман суди раиси лавозимига мажбуран тайинлангани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Судьялар олий кенгаши унинг тайинлови ЙТҲ билан боғлиқ экани ҳақидаги тахминларни асоссиз деб атади.

custom img

Президент “Тилло домор” корхонасининг янги ишлаб чиқариш мажмуаси фаолияти билан танишди

Корхонада 70 дан ортиқ турдаги сут маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, йилига қарийб 100 миллиард сўмлик маҳсулот тайёрланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"