Жаҳон

Испания хавфли вирус тарқалган круиз кемасининг Канар оролларига киришига рухсат берди

Атланатика океанидаги круиз кемасида ҳантавирус сабаб 3 киши ҳалок бўлганди.

Испания хавфли вирус тарқалган круиз кемасининг Канар оролларига киришига рухсат берди

Испания ҳукумати Ғарбий Африкадаги Капа Верде яқинида тўхтаб турган ва бортида ҳантавирус тарқалган MV Hondius круиз кемасининг Канар оролларига йўл олишига рухсат берди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.

 

Испания Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилишича, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиясига асосан Капа Верде  147 нафар йўловчи ва экипаж аъзоларини қабул қилиш имконига эга эмас. Шу сабабли зарур тиббий инфратузилмага эга энг яқин ҳудуд сифатида Канар ороллари танланган.

 

Аввал хабар берилганидек, апрель ойида кема бортида юзага келган касаллик оқибатида Нидерландиялик эр-хотин ва Германия фуқароси вафот этган. Яна икки экипаж аъзоси оғир аҳволда бўлиб, шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож. Эвакуация қилинган Буюк Британия фуқароси эса Жанубий Африкада жонлантириш бўлимида даволанмоқда.

 

Кема оператори — Oceanwide Expeditions маълумотига кўра, яна бир йўловчида касаллик аломатлари енгил кечмоқда.

 

Испания Соғлиқни сақлаш вазирлиги эвакуация қилиниши зарур бўлган беморлар кемадан туширилгач, кема Канар оролларига йўл олишини билдирди. Сафар тахминан уч кун давом этади ва кема Гран-Канария ёки Тенерифе портига кириши кутилмоқда.

 

Канар оролларига етиб келгач, барча йўловчилар ва экипаж аъзолари тиббий кўрикдан ўтказилиб, зарур даволаш ишлари олиб борилади ҳамда улар ўз мамлакатларига қайтарилади. Жараён Европа касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш маркази ва ЖССТ билан ҳамкорликда ташкил этилади.

 

ЖССТ маълумотларига кўра, 1 апрель куни Аргентинанинг Ушуаиа шаҳридан йўлга чиққан кемада 23 мамлакатдан 88 йўловчи ва 59 экипаж аъзоси бўлган. 

 

Мутахассислар эҳтимолий юқиш манбаи сифатида кемадан олдинги сафар ёки оролларда амалга оширилган табиат кузатув саёҳатларини кўрсатмоқда.

 

ЖССТ вакили Мариа Ван Керкҳовенинг таъкидлашича, камдан-кам ҳолларда яқин алоқадаги шахслар ўртасида вирус юқиши эҳтимоли мавжуд. Шу билан бирга, ташкилот кенг жамоатчилик учун хавф даражаси паст эканини билдирган.

 

Ҳантавирус одатда кемирувчилар орқали юқади ва унинг инкубация даври 1 ҳафтадан 6 ҳафтагача давом этади. Мутахассислар қайд этишича, дастлабки беморлар вирусни кема бортидан ташқарида юқтирган бўлиши мумкин.

 

Расмийлар барча санитария ва хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилинишини, беморлар алоҳида шароитларда даволанишини ва маҳаллий аҳоли билан бевосита алоқа чекланишини маълум қилган.

custom img

Каъбани портлатишга уриниш бўлганми? Саудия расмийлари жавоб берди

Ижтимоий тармоқларда Маккада худкуш террорчи қўлга олингани ҳақида видеолар тарқалди.

custom img

9 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди: Покистон Афғонистонга ҳаво зарбалари берди

Покистон “террорчилар лагерлари ва бошпаналари”га зарба берилганини таъкидлади.

custom img

20 баравар қимматлашди: Японияда доимий яшаш рухсатномаси нархи кескин оширилди

Янги мезонларда даромад, пенсия, молиявий активлар ва япон тилини билиш даражаси ҳам ҳисобга олинади.

custom img

Ўқувчилар норозилиги: 2000 киши ҳибсга олинди

Францияда лицей ўқувчиларининг таълим шароитлари юзасидан бошланган норозиликлари кучайди.

custom img

“Музокараларни бошлашга тайёрмиз”: Путин Украина бўйича баёнот берди

Россия президентининг қайд этишича, келишув Россия ва унинг халқи учун мақбул шартларда бўлиши керак.

custom img

Қирғизистон космосга чиқди: мамлакатнинг илк миллий сунъий йўлдоши учирилди

Қирғизистон ва БАА ҳамкорлигида яратилган сунъий йўлдош илк бор орбитага чиқарилди.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"